Билим ҳам Аллоҳнинг мулки

Билим ҳам Аллоҳнинг мулки

imon.uz 2022-09-17 04:39:48 265

Фан ва техника тараққиёти каби умумий мавзуларга тўхталмасдан, унинг бир қисми ҳақида маълумот бериб қўя қоламан.

Бионика (юнонча - «яшовчи»)  бу табиатдаги тирик мавжудотларнинг шаклларини ва хусусиятларини техник қурилмалар ва тизимларда қўллаш ҳақидаги амалий фан. Жайдари тилда айтганда, ҳайвон ёки ўсимликка қараб унинг бирон хусусияти асосида янги ихтиро кашф этиш.

Қуйида, бунга доир бир неча мисолларни кўриб чиқамиз.

 Нерв системаси ва сезги аъзоларини ўрганиш «сунъий онг», ёруғлик, ҳарорат ва электр майдонини сезувчи ихчам ва ўта сезгир датчиклар ҳамда ҳаракатдаги жисмни кузатиб борадиган асбоблар яратишда катта аҳамиятга эга бўлган;

 Ҳид билиш аъзосидан андоза олиш сув ва ҳаводаги ҳидли моддаларнинг энг кам миқдорини билиб берадиган асбобларни яратишга ёрдам берди;

 Дельфинларда учрайдиган ультратовуш сезувчи рецепторлар асосида УЗИ(Ультратовушли қурилма-ўзб) аппарати ишлаб чиқилган;

–Қушларнинг навигация қобилиятини ўрганиш GPS ускуналарни такомиллашишига сабаб бўлди;

 Тунда ёнувчи йўл белгилари хақида ўй унинг ихтирочисига мушук кўзларига оқшом чироқ тушишини кўргандан сўнг пайдо бўлган;

 Илон кўзлари инфрақизил нурларни тута олади. Тиббиёт ускуналари, тепловизорлар орқали жисмларни ҳарорати орқали ҳам ажратиб олишимизда бу хусусият ёрдам беради;

– Замонавий бурғу асбоблари - ёмғир чувалчангининг айни нусхаси...

Бу каби мисолларни ўнлаб келтириш мумкин.

Буларга қараб нима дейиш мумкин?

Инсоният Аллоҳ яратиқларидан илҳом олиб, ясаган технологиялари жуда яхши самара беради. Одам алайҳисаломга ўз илмидан берган Аллоҳ, унинг авлодларига ҳам ўргана олиш қобилиятини берди. Зеро, билим ҳам Аллоҳнинг мулки. Табиатдаги  неъматлардан нусха олиб, яратилган ихтироларни кўрар эканман, беихтиёр шу сўзлар ёдимга келади:

«...Ва улар У Зотнинг илмидан фақат унинг ўзи истаган нарсаларнигина биладилар…» (Бақара сураси, 255-оят).

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид