130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги

ДЎЗАХ АЗОБИ
imon.uz 2025-02-21 01:58:20 55«Ахир қиёматда ... ёмон азобдан юзи ила сақланадиган одам (мўмин ила тенг бўлармиди)?!» (Зумар сураси, 24-оят).
Демак, дўзах оловидан юзи билан сақланиши учун унинг қўллари кишанланади. Сўнгра улар занжирбанд қилиниб, қиёматдаги турфа ҳолатларга юз тубан судраб, ҳайдаладилар.
«Кофир кимсалар гуруҳ-гуруҳ қилиниб, жаҳаннамга ҳайдалур» (Зумар сураси, 71-оят) Дўзахга кирганларида, у ердан қочишга ҳаракат қиладилар ва ўша пайтда занжирбанд қилиниб, яна дўзахга қараб судраладилар. Натижада, улар қочишга имкон топа олмайдилар.
“Сўнгра узунлиги етмиш газ бўлган занжирга солингиз!” оятида зикр қилинган занжир дўзах аҳлининг баданларидан ортиб қолиб, дўзахдан ортиқча жой эгаллаши мумкин эмас. Чунки Аллоҳ таоло дўзахни барча куфрда ўтган одамлар ва жинлар билан тўлдиришини ваъда қилган*. Шундай экан, ўша занжир (дўзахда) ортиқча жой эгалласа, дўзах фақат одамлар ва жинлар билан тўлмаган бўлади. Бу эса ваъдага хилофдир. Аллоҳ таоло ваъдасига асло хилоф қилмайди. Аммо ўша занжир дўзахийларнинг баданларига қараганда узунроқ бўлса, янада қаттиқ қисилишлари ва ғамга ботишлари учун (ортиқча қисми) ўз эгаларига (қайта) ўраб қўйилади. Аммо занжир дўзах аҳлининг баданларини ўрашдан ортиб туриши эҳтимолдан йироқдир.
***
*Имом Мотуридий ушбу оятга ишора қилаётган бўлса, ажаб эмас: “Раббингизнинг “Жаҳаннамни барча (куфрда ўтган) жинлар ва одамлар билан тўлдиражакман”, деган сўзи ҳақдир” (Ҳуд сураси, 119-оят).
("Таъвилот"дан дурдоналар)дан.