130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Жиззах вилояти аҳолисидан Сирдарё вилояти Сардоба туманига дастлабки инсонпарварлик ёрдами юборилди
imon.uz 02-05-2020 1131ЎМИ Жиззах вилояти вакиллиги ва “Вақф” хайрия жамоат фонди Жиззах вилоят филиали ҳамда Жиззах вилояти хокимлиги томонидан Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори дамбасининг бир қисми бузилиши оқибатида талофат кўрган аҳолини, Жиззах вилояти Жиззах шаҳридаги Олимпия заҳиралари коллежи ётоқхонасига ва Пахтакор тумани Пахтакор хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи биносига эвакуация қилинган 1030 нафар фуқароларга жами
215 000 000 (икки юз ўн беш миллион) сўмлик кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон сифатида беғараз ёрдам берилди.
Бахмал тумани “Бувайша” жоме масжиди имом-хатиби Атқияев Ибодулло масжид жамоаси билан биргаликда Пахтакор туманида жойлашган Сардоба туманидан эвакуация қилинганларга 4 000 000 сумлик моддий ёрдам жўнатишди.
Арнасой тумани бош имом-хатиби Ахроров Аҳмад ҳомийларни жалб қилган ҳолда 1 та қўй сўйдириб, гўштларини Сардоба туманидан эвакуация қилинганларга юборишди ҳамда уларга масжид ҳисобидан 50 та гилам ҳам жўнатилди.
ЎМИ Жиззах вилояти вакиллиги матбуот хизмати