Маърифатли имом кўрик танлови «Энг обод масжид йўналиши ғолби»

Маърифатли имом кўрик танлови «Энг обод масжид йўналиши ғолби»

imon.uz 13-12-2019 891

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом ноиблари ўртасида, уларнинг иш фаолиятлари хамда имомлик килаётган масжидлари холатлари хакида ҳар йили анъанавий кўрик танловлар ўтказилиб келмокда. 

Танловда иштирок этган масжидларга уларнинг ташқи ва ички кўриниши, озодалиги, масжид ходимларнинг фаолияти, намозхонлар учун яратилган шарт-шароитлар, овоз кучайтириш жиҳозларининг ишлаши, кутубхоналарнинг китоблар билан таъминланганлиги, таҳоратхоналарнинг шарт-шароитлари ва бошқа мезонлар бўйича баҳо берилади.  Фаол хизмат кўрсатган, фидоий ва ўз ишида намуна кўрсатган имомлар тақдирландилар.

«Энг обод масжид 2019» танловида Жиззах вилояти Жиззах шаҳри “Хўжа Нуриддин ҳожи” жоме масжиди энг обод масжид деб топилди. Шу боис Жиззах вилояти Жиззах шаҳри “Хўжа Нуриддин ҳожи” жоме масжиди имом-хатиби Мусаев Абдумитал домла хам "Энг обод масжид" имом-хатиби сифатида тақдирландилар.


Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид