Қалия масжидининг янги таҳоратхонаси фойдаланишга топширилди

Қалия масжидининг янги таҳоратхонаси фойдаланишга топширилди

imon.uz 09-03-2023 908

Бугун, 9 март куни Жиззах вилояти Жиззах шаҳар "Қалия" жоме масжидида намозхонларга янги, замонавий қулайликларга эга, бир вақтни ўзида 45 та одам таҳорат қила оладиган кўркам ва муҳташам таҳоратхона фойдаланишга топширилди. Бу янгиликни Жиззах шаҳри аҳолиси ва мазкур масжидга келувчи намозхонлар учун Рамазон ойи туҳфаси бўлди дейиш мумкин.





Ушбу таҳоратхона очилишига Жиззах вилоят бош имом-хатиби Меҳмонхон домла Жабборов ташриф буюрдилар ва ушбу улкан савобли амал ортида туриб хизмат қилган саховатпеша ака-укаларимиз ҳаққига дуойи хайрлар қилдилар. Аллоҳ барчамизни Рамазон ойида ўзи рози бўладиган амалларда бардавом қилишини сўраб қоламиз. Яқинлашиб келаётган Рамазон ойингиз муборак бўлсин!

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид