ЎМИ Жиззах вилояти вакиллиги imon.uz матбуот хизмати
130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Жорий йилнинг 20-март куни Ўзбекистон мусилмонлари идорасининг Жиззах вилояти вакиллиги ташаббуси билан кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий кўмакка мухтож оилаларга бир бош қорамол, сўйилиб ун, ёғ, гуруч эҳсон тариқасида тарқатилди. Халқимизда бир яхши мақол бор “Кўпнинг дуоси кўлдир”. Ҳадиси шарифларда садақалар балоларни даф қилиши, ўксик кўнгилларнинг дуоси ижобат бўлиши борасида бир қанча тавсиялар берилган. Шунга биноан бугун дунё халқларини ташвишга солган юқумли касалликлар кўплаб дунё маамлакатларига кириб борганлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу бало, бу офат, бу вабо минг афсуслар бўлсинки бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади.
Бу касаллик мамлакатимизда ҳам учрагани, мамлакатимизда бунинг олдини олиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилаяпди.
Муҳтарам Президентимиз ҳам 18 март куни ўтказган видеоселекторда ҳам, халқимизга мурожаат қилиб эҳтиёткорликка, хушёрликка ва тозаликка алоҳида аҳамият бериши, хусусан, бундай қийинчиликлар бир синов эканлиги бу вақтда халқимиз ҳамжиҳат бўлиши, тадбиркорлар ўз маҳсулотлари нархини сунъий оширмасликлари кераклиги, аксинча, мурувватли, саҳоватли бўлшишини таъкидладилар. Шунингдек, халқимизнинг хавотирига ҳеч қандай ўрин йўқ, унинг олдини олиш учун имкониятларимиз етарли, баъзи бир ёлғон хабарларга ишонмаслик, балки расмий хабарларга ишониш энг тўғри йил эканлигини таъкидлади.
Аллоҳ таоло Қуръони Карим “Ар-Раҳмон” сураси 60-оятида:
“Яхшиликнинг мукофати фақат яхшиликдир”, деб марҳамат қилган.
Ва бошқа бир оятида эса:
"Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг!", деб таълим берган.
Шу боис вилоятимизнинг барча туманларида жами 13 та қўй сўйилиб, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий кўмакка мухтож оилаларга ун, гуруч ва ёғ маҳсулотлари ҳам эҳсон тариқасида тарқатилди.
Масжидлар имом-хатиблари, имом ноиблари томонидан хонадонларида икки ракаат “Нажот сўраш” намозини адо этгандан сўнг “Солатан тунажжино”, “Солатан нория” дуоларини ҳар бир имом-хатиб, имом ноиби 300 мартадан ўқилиб, халқимизга келган бу синовни осон қилишини Аллоҳдан сўраб дуойи хайрлар қилдилар.
ЎМИ Жиззах вилояти вакиллиги imon.uz матбуот хизмати