130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
«Саҳиҳ Муслим» га ҳадис тўпламлари орасида тутган ўрни ва уламоларнинг унга эътибори
imon.uz 2021-03-23 03:36:22 797Имом Муслим ўзининг ушбу китоби ҳақида:
«Мен бу китобни ёзиб тугатдим ва у саҳиҳдир, дедим», деган. Яна: «Мен уни саҳиҳ
ҳадислардан тўплаб, қўлимда жам бўлиши ва ҳузуримдагилар уни мендан ёзиб олишлари
учун ёздим. Токи унинг саҳиҳлигига асло шубҳа қолмасин»,деган, Шунингдек, имом
Муслим ушбу «Саҳиҳ»га фақат муҳаддислар саҳиҳлигига ижмо қилган ҳадисларнигина
киритганини айтган. Уламолар «Саҳиҳайн» ҳақида, жумладан, «Саҳиҳи Муслим»
ҳақида кўплаб мақтовлар айтишган, бу китоблардаги ҳадисларнинг қатъий
саҳиҳлигини, уммат уларни яхши қабул қилганини эътироф этишган. Байҳақий икки
шайхнинг хизматлари ҳақида гапириб, «Иккови ҳам фақат саҳиҳ ҳадисларни тўплаб,
тасниф қилишган», деган. Абу Исҳоқ Исфаройиний шундай деган: «Аҳли ҳадислар
«Саҳиҳайн»да келган ҳадисларнинг саҳиҳлиги қатъuй эканига ижмо қилишган. Бунда
ҳеч қандай ихтилоф йўқ, бўлса ҳам, фақат ҳадис йўллари ва ровийлари борасида
бўлиши мумкин».
Қyйида «Саҳиҳи Муслим»нинг аҳамияти ва
даражасининг олийлиги ҳақида етук уламолар билдирган фикрларни келтирамиз.
Китоб соҳиби ўз китоби ҳақида шундай
деган: «Ҳадис аҳли икки юз йил ҳадис ёзсалар ҳам, ушбу муснаддан узоққа
кетишмайди».
Ҳофиз Абу Алий Найсобурий: «Бу дунёда
Муслимнинг китобидан саҳиҳроқ китоб йўқ», деган. Аслида Бухорийнинг китоби бир
неча жиҳатдан «Саҳиҳи Муслим»дан саҳиҳроқ. Эҳтимол, Абу Алий Найсобурийга «Саҳиҳул
Бухорий» етиб бормагандир. Албатта, унинг бу сўзидан Муслим китоби
Бухорийникидан саҳиҳроқ экани келиб чиқмайди.
Мағриблик баъзи уламолар «Саҳиҳи Муслим»ни
«Саҳиҳул Бухоpий»дан устун қўйишган. Ҳофиз Абу Муҳаммад ибн Ҳазм буни қуйидагича
изоҳлаган: «Саҳиҳи Муслим»да китобнинг бошидан бошлаб саҳиҳ ҳадислар тартиб
билан, кетма-кет келтирилган, «Саҳиҳул Бухорий»даги каби муаллақ ҳадислар
берилмаган».
Шунингдек, имом Муслим ҳадиснинг йўлларини
бир жойга тўплаб келтиргани билан ажралиб туради.
Абу Марвон Тубний ҳам баъзи шайхларнинг «Саҳиҳи
Муслим» китоби «Саҳиҳул Бухорий»дан устун деганини ривоят қилган. Бу устунлик
ҳадиснинг саҳиҳлиги борасида эмас, балки икки сабабга кўрадир. Биринчи сабаб –
Ибн Ҳазмнинг юқорида келтирилган фикридир. Иккинчи сабаб шуки, Бухорий
ҳадисларни маъноси билан ривоят қилишни ҳамда ҳадисни қисқартираётганини
айтмай, унинг маълум қисминигина ажратиб келтиришни жоиз деб билган. Имом Муслим эса бундай йўл тутмаган. Бунинг икки сабаби бор.
Аввало, Бухорий ўз китобини сафарлари давомида ёзган. Муслим эса китобини ўз
юртида, аксарият шайхлари ҳаётлик чоғида, тўплаган ривоятлари ҳузуридалигида
ёзиб тугатган. Шунинг учун у ҳадис лафзларини танлаб, уларнинг жойлашувига
аҳамият бериб ёзган. Қолаверса, Бухорий ўз китобида чиқарган фиқҳий ҳукмларини
келтирган ҳадисларидан олган. Муслим эса бунга эътибор қаратмаган, балки бир
мавзудаги ҳадисларни кетма-кет келтираверган.
Муҳаққиқлар
наздида Бухорийнинг китоби саҳиҳлик жиҳатидан, Муслимнинг китоби эса енгиллиги
ва тартибининг пухталиги жиҳатидан устун ҳисобланади.
Ибн
Ҳажар шундай деган: «Муслимнинг китобида бошқаларда топилмайдиган кўп жиҳатлар
бўлиб, баъзилар уни ҳатто Муҳаммад ибн Исмоилнинг китобидан ҳам юқори ўринга
қўйишган. Бунга сабаб ундаги ҳадисларнинг йўллари бир жойда келтирилгани,
тартибининг чиройлилиги, лафзларнинг маъноси ривоят қилинмай, асл ҳолида
келтирилганидир».
Уламоларнинг
«Саҳиҳи Муслим»ни мақтаб, уни «Саҳиҳи Бухорий»га қиёслаб айтган сўзлари жуда
кўп бўлиб, уларнинг барчаси ушбу икки асарнинг мартабаси ғоят юксак эканига
далилдир.
Имомул
Ҳарамайн: «Бирор киши «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Саҳиҳайн»да келган
ҳадислари саҳиҳ бўлмаса, хотиним талоқ бўлсин», деб қасам ичса, талоқ
тушмаслигига ҳукм қиламан, чунки мусулмонлар уларнинг саҳиҳлигига ижмо
қилганлар», деган.
Имом
Нававий: «Бу икки китобнинг саҳиҳлигига ҳамда улардаги ҳадисларга амал қилиш
вожиблигига бутун уммат ижмо қилган», деган.
Имом
Заҳабий «Саҳиҳи Муслим» ҳақида: «Бу ўта нафис, ўз йўналишида мукаммал китобдир.
Ҳофизлар буни кўриб, ниҳоятда ҳайратга тушганлар», деган.
Аввалда
муайян масалага оид ҳадислардаги турлича, қарама-қарши ҳукмларни тушуниш қийин
бўлиб, ўша мавзуда бироз ихтилофлар ҳам келиб чиққан.
Муҳаддислар ўша мавзудаги барча ҳадисларни жамлаб, бир жойга тўплашлари
натижасида мазкур ихтилоф ҳам барҳам топган. Муҳаддис уламолар
одатда бир-бирини насх қиладиган, изоҳлайдиган,
тўлдирадиган бундай ҳадисларни бир жойда жамлаб,
аввал мансухини, кейин носихини келтиришган. Имом Муслим ҳам кўп
ўринларда шундай йўл тутган. Бу билан Ислом аҳкомларининг босқичлари ҳам
равшанлашган.
«Саҳиҳии
Муслим»нинг барча эътироф этган ва таъкидлаган устунлиги - унинг тартиби
ниҳоятда гўзал бўлиб, ҳадисларнинг турли йўллари билан
ўзлаштириш осонлаштирилганидир. Бир ҳадис бир неча санадлари билан
ривоят қилинган бўлса, муаллиф аввал ўша ривоятлардан лафзи – матни
бир-бирига энг яқини, иложи бўлса, санадларини бирлаштириб,
ихчамлаштириб келтиради-да, кейин бошқа санадларни“, беради ва улардаги
ўзгаришларнинг ўзини баён қилиш билан чекланади, ҳадисни
тўлиқ келтириб ўтирмайди. Имом Бухорий эса бундай ҳадисларни турли
бобларда турли ҳукмларга далил қилиб келтирган. Ҳар икки услуб
ҳам ўзига хос бўлса-да, «Саҳиҳи Муслим»нинг услуби қулай, ўзлаштиришга
осондир.
Ислом
уммати улуғ ҳофиз, буюк муҳаддис имом Муслимнинг «Саҳиҳ» китоби имом
Бухорийнинг «Ал-Жомеъус-саҳиҳ»идан кейинги энг саҳиҳ китоб эканига иттифоқ
қилган. Баъзи уламолар «Айрим жиҳатлари билан «Саҳиҳи Муслим» «Саҳиҳул
Бухорий»дан ҳам юқори туради» деган фикрни айтишган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Жиззах вилоят бош имом-хатиби ўринбосари
БОТИРХОН Рўзиев