130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
САЛОМ ҲАҚИДА.
imon.uz 05-11-2024 152Аллоҳ Аллоҳ
таоло:
«Қачонки сизга бир
саломлашиш ила салом берилса, сиз ундан кўра яхшироқ алик олинг ёки худди
ўзидек жавоб беринг. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсанинг ҳисобини олувчи Зотдир», деган (Нисо, 86).
Шарҳ: Ҳар бир
қавм, ҳар бир халқ, ҳар бир миллатнинг ўзига хос саломлашиш услуби бор.
Саломлашиш услуби ва иборалари ҳамда одатлари ўша халқнинг қандай халқ
эканлигидан дарак бериб туради. Исломдаги саломлашиш энг гўзал ва энг маъноли
саломлашишдир. Исломда таниган ва танимаганга салом бериш суннатдир. Саломга
алик олиш эса, вожибдир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Қайси амал энг яхши амалдир?» деб сўралганда, у зот: «Таниган ва танимаган
одамингга таом ва салом бермоғинг», деб жавоб берганлар.
Ушбу ояти каримада саломлашишнинг аҳамиятли
нарса экани таъкидланиб, берилган саломга ундан кўра яхшироқ ёки ўзига баробар
жавоб беришга амр этилмоқда. Бу амрга қандай амал қилишни Пайғамбаримизнинг
суннатларидан ўрганамиз.
Ибн Жарир қилган ривоятда Салмон Форсий
розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтганлар:
«Бир одам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи
васаллам олдиларига келиб:
«Ассалому алайка, йа Расулуллоҳ», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у
одамга:
«Ва алайкассалому ва роҳматуллоҳи», дедилар.
Кейин бошқа бир одам келиб:
«Ассалому алайка, йа Расулаллоҳи ва роҳматуллоҳи»,
деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Ва алайкассалому ва роҳматуллоҳи ва
барокатуҳу», дедилар.
Сўнгра яна бошқа бир одам келиб:
«Ассалому алайка, йа Расулаллоҳи ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳу», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Ва алайкассалому ва роҳматуллоҳи ва
барокатуҳу», дедилар.
Шунда у одам:
«Эй Аллоҳнинг Расули, отам ҳам, онам ҳам
сизга қурбон бўлсин, ҳузурингизга фалончи-фалончилар келиб салом бердилар. Сиз
уларга мендан кўра яхшироқ жавоб бердингиз?» деб сўради.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сен менга ҳеч нарсани қўймадинг. Аллоҳ:
«Қачонки сизга бир саломлашиш ила салом берилса, сиз ундан кўра яхшироқ алик
олинг ёки ўзидек жавоб беринг», деган. Сенга ўзидек жавоб бердиқ дедилар».
وَقَالَ
تَعَالَى: ﯕ ﯖ ﯗ
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ
ﯞﯟ ﯠ ﯡ
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ
Аллоҳ таоло:
«Батаҳқиқ, элчиларимиз
Иброҳимга хушхабар келтирдилар. Улар: «Салом», дедилар. У: «Салом», деди. Ва
кўп ўтмай қовурилган бузоқ келтирди», деган (Ҳуд, 69).
Бу ояти каримада Иброҳим алайҳиссаломга
Аллоҳнинг элчилари — фаришталари келтирган хушхабар уларнинг у зотга салом
беришлари билан бошланганига эътибор бермоқ керак.
Ўша пайтда Иброҳим алайҳиссалом ўзлари
туғилган Ироқнинг Калдонийлар еридан ҳижрат қилиб, саҳрода Канъонийлар заминида
яшаб турган эдилар.
«Батаҳқиқ, элчиларимиз Иброҳимга хушхабар
келтирдилар».
Фаришталар Иброҳим алайҳиссаломга қанақа
хушхабар келтиргани кейинроқ, ўз ўрнида зикр қилинади. Фаришталар келиб Иброҳим
алайҳиссаломга:
«Салом», дедилар».
Ёш, хушрўй йигитлар сувратида, меҳмонга ўхшаб
келган шахсларнинг фаришталар эканлигидан бехабар Иброҳим алайҳиссалом уларнинг
саломига алик олдилар.
«У: «Салом», деди».
Саломлашиб бўлгач, меҳмонлар ўтирдилар.
Иброҳим алайҳиссалом эса:
«кўп ўтмай, қовурилган бузоқ келтирди».
Яъни, қиздирилган тошда пишган семиз бузоқ
гўштини олиб келиб, дастурхонга қўйдилар.
Демак, кўришганда салом бермоқ ва алик олмоқ
фаришталар ҳамда пайғамбарларнинг одатидир. Бу одатга мўмин-мусулмонлар ҳам
амал қиладилар.
وَقَالَ
تَعَالَى: ﭡ ﭢ ﭣ
ﭤ ﭥ ﭦ
ﭧ ﭨ ﭩ
ﭪ ﭫ ﭬ
ﭭ
Аллоҳ таоло:
«Улар учун у ерда мевалар
бордир. Улар учун у ерда истаган нарсалари бордир. Раҳийм бўлган Зот Роббдан
«Салом» сўзи бордир», деган (57-58).
Шарҳ: Жаннат аҳли учун жаннатда турли хил мевалар бордир. Улардан
хоҳлаганларича еб, маза қиладилар. Аҳли жаннатлар нимани истасалар, жаннатда
ўша нарса бордир. Кўнгиллари исташи билан олдиларида муҳайё бўлади. Яна уларга:
«Раҳийм бўлган Зот Роббдан «Салом» сўзи
бордир».
Шунча нозу неъмат, роҳат-фароғат, шавқу
завқнинг устига ўзлари учун ниҳоятда раҳмли бўлган Зот Роббилари Аллоҳ таоло
томонидан «Салом» ҳам келади. Бу эса, энг юқори даражадаги тақдирлашдир.
Аллоҳ таоло Юнус сурасида аҳли жаннат ҳақида:
«У ердаги дуолари: «Эй бор
Худоё, Сени поклаб ёд этамиз»дир. У ердаги саломлашишлари «ассалом»дир. Охирги
дуолари эса: «Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин»дир», деган (10-оят).
Иймон ўз соҳибини яхшиликларга бошлаши зарур.
Соҳибини яхшиликларга бошлаган иймонгина иймон ҳисобланади. Бошқаси иймон эмас.
Иймонга келиб, яхши амаллар қилганларни эса, Аллоҳ таолонинг Ўзи доимо ҳидоятга
йўллаб туради.
«Албатта, иймон келтирганлар ва яхши амаллар
қилганларни Роббилари иймонлари сабабли ҳидоятга бошлайдир».
Улар ана ўша ҳидоят, иймон ва яхшиликлари
туфайли жаннатга кирадилар.
«Наъим жаннатларидалар, остларидан анҳорлар
оқиб турадир».
Ҳол-аҳволлари яхши бўлганидан, оғизларидан
ҳам доимо яхши дуолар чиқади. Уларнинг дуоси - чақириғи ўзларини шу даражага
етказган Роббиларини поклаб ёд этишдир:
«У ердаги дуолари: «Эй бор Худоё, Сени поклаб
ёд этамиз»дир».
Ундоқ саодатманд бандаларнинг жаннатдаги
бир-бирлари билан сўрашишлари ҳам ўзига хосдир:
«У ердаги саломлашишлари «ассалом»дир».
Иймон келтирганлари ва амали солиҳ қилганлари
учун Роббиларининг ҳидоятига ва жаннати наъимга сазовор бўлган саодатманд
бандаларнинг, «Охирги дуолари эса: «Оламларнинг Робби Аллоҳга
ҳамд бўлсин»дир».
Демак, аҳли жаннатнинг жаннатдаги
саломлашишлари ҳам «ассалом»дир.
- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ t عَنِ
النَّبِيِّ r قَالَ:
وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لاَ تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ حَتَّى تُؤْمِنُوا وَلاَ
تُؤْمِنُوا حَتَّى تَحَابُّوا أَفَلاَ أَدُلُّكُمْ عَلَى أَمْرٍ إِذَا
فَعَلْتُمُوهُ تَحَابَبْتُمْ أَفْشُوا السَّلاَمَ بَيْنَكُمْ. رَوَاهُ أَبُو
دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَمُسْلِمٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, мўмин
бўлмагунингизча жаннатга кирмассиз. Ўзаро муҳаббат қилмагунингизча мўмин
бўлмассиз. Сизни қачон (амал) қилсангиз ўзаро муҳаббат қиладиган бўладиганингиз амалга далолат
қилайми? Орангизда саломни кенг таратинг», дедилар».
Абу Довуд, Термизий ва Муслим ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда «саломлашиш»нинг улкан аҳамияти баён этилмоқда.
Салом бериш билан бошланадиган хайрли ишнинг охири жаннатга кириш билан
ниҳояланиши айтилмоқда. Ўзаро бир-бирлари билан саломлашиб юрган кишилар
бир-бирларига муҳаббат ҳосил қиладилар. Ўзаро саломлашиб, ўзаро муҳаббатда
юрган кишилар эса, мўмин бўладилар. Ўзаро саломлашиб, ўзаро муҳаббатда юрган
мўминлар эса, жаннатга кирадилар. Шунинг ўзидан ҳам саломнинг қанчалар
аҳамиятли нарса эканини билиб олса бўлади.
4935- عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ t أَنَّ رَجُلاً جَاءَ إِلَى النَّبِيِّ r فَقَالَ: السَّلاَمُ عَلَيْكُمْ فَرَدَّ
عَلَيْهِ ثُمَّ جَلَسَ فَقَالَ النَّبِيُّ r: عَشْرٌ، ثُمَّ جَاءَ آخَرُ فَقَالَ:
السَّلاَمُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللهِ فَرَدَّ عَلَيْهِ فَجَلَسَ فَقَالَ:
عِشْرُونَ، ثُمَّ جَاءَ آخَرُ فَقَالَ: السَّلاَمُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللهِ
وَبَرَكَاتُهُ فَرَدَّ عَلَيْهِ فَجَلَسَ فَقَالَ ثَلاَثُونَ.
. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади:
«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
олдиларига келиб:
«Ассалому алайкум», деди.
У зот алик олдилар.
Ҳалиги одам ўтирди.
Сўнгра Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўнта», дедилар.
Кейин бошқа бири
келиб:
«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи», деди.
У зот алик олдилар.
Ҳалиги одам ўтирди.
Сўнгра у зот:
«Иигирмата», дедилар.
Кейин бошқа бири
келиб:
«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва
барокатуҳу», деди.
У зот алик олдилар.
Ҳалиги одам ўтирди.
Сўнгра у зот:
«Уттизта», дедилар».
Шарҳ: Бундан саломни тўлиқ айтган ва аликнинг тўлиқ қайтарган кишилар
савобни тўлиқ олиши келиб чиқади. Ким салом беришдан тўлиқ савоб олишни истаса,
«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу» деб тўлиқ салом берсин.
- عَنْ أَبِي أُمَامَةَ t عَنِ النَّبِيِّ r قَالَ: إِنَّ أَوْلَى النَّاسِ بِاللهِ مَنْ
بَدَأَهُمْ بِالسَّلاَمِ. رَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.
. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларнинг Аллоҳга энг яқини уларга энг аввал
салом берганидир», дедилар».
Иккисини Абу Довуд ва Термизий ривоят
қилишган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифга амал қилароқ кишиларга аввал салом беришга
одатланмоқ лозим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳаммадан олдин салом
берар эдилар. Саҳобаи киромлар пойлаб туриб ҳам у зотдан аввал салом беришга
улгурмай қолар эдилар.
- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ t عَنِ النَّبِيِّ r قَالَ: اعْبُدُوا الرَّحْمَنَ وَأَطْعِمُوا
الطَّعَامَ وَأَفْشُوا السَّلاَمَ تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ بِسَلاَمٍ. رَوَاهُ
التِّرْمِذِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Роҳманга ибодат қилинглар! Саломни
тарқатинглар! Жаннатга салом ила кирурсизлар», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу
ҳадиси шарифда зикр қилинган икки ишга одатланган кишилар ўзлари жаннатга киришлари
учун лозим бўлган икки омилни касб қилган бўлар эканлар.