130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Соллаллоҳу алайҳи васаллам
imon.uz 2024-05-03 01:29:29 437Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоби билан бир сафарда эдилар. Саҳобалардан бири мен қўй сўяман, деди. Иккинчиси, мен терисини тозалайман, деди. Учинчиси, мен пишираман, деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «мен эса ўтин йиғаман», дедилар.
Умматнинг бошлиғи, умматнинг раиси, умматнинг қўмондони, қирол, раҳбар, набий, расул: «Мен ўтин тўплайман», дедилар.
Саҳобалар, «Ё Расулуллоҳ, биз ўзимиз кифоя қиламиз (ўтинни ўзимиз йиғамиз), дейишди.
Расулуллоҳ: «Кифоя қилишингизни (ўтин йиғишинизни) биламан, лекин Аллоҳ таоло бандасининг бошқалардан айри (юқорида) кўришни ёқтирмайди», дедилар.
Бу у зотнинг суннатларидир. Бу кичик қиссани йиллаб шарҳ қилишимиз мумкин.
Бадр ғазотида саҳобалар 1000 киши, уловлар бор-йўғи 300 та эди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар уч кишига бир улов. Мен, Али ва Абу Лубобага бир улов (минамиз)», дедилар.
Қўшиннинг қўмондони. Умматнинг раҳбари, ўзини энг кичик аскар билан тенг кўряптилар.
Туяга миниб йўлда кетишарди. Пиёда юриш навбати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келди. Али розияллоҳу анҳу билан Абу Лубоба у зотдан туядан тушмасликларини ўтиниб сўрашди.
У зот алайҳиссалом: «Сиз иккингиз пиёда юришга менда кўра қувватли (чидамли) эмассизлар. Ва мен ҳам сизнингдек савобга муҳтожман», дедилар.
Доктор Муҳаммад Ратиб Набулсий