130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
ЁЗИШ ВА УНИНГ ОДОБЛАРИ
imon.uz 2024-11-11 12:13:25 79Аллоҳ таоло:
«Карамлиларнинг карамлиси
бўлган Роббинг ила ўқи! Ул қалам билан илм ўргатгандир. Ул инсонга билмаган
нарсасини ўргатди», деган (Алақ, 3-5).
Шарҳ: Демак, ўқиш, илм талаб қилиш Аллоҳнинг розилиги учун бўлиши, бойлиқ
мансаб, шон-шуҳрат ва бошқа шунга ўхшаш нарсалар учун бўлмаслиги керак экан.
Ушбу оятлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи
васаллам Маккаи Мукаррама яқинидаги Ҳиро ғорида «таҳаннус» деб номланган ибодат
қилиб ўтирганларида нозил бўлган. Бу муборак оятлар илоҳий дастур — Қуръони
Каримнинг инсониятга етиб келган энг биринчи оятларидир. Худди шу муборак
оятлар нозил бўлган ондан бошлаб, инсоният ўз тарихидаги энг бахтли, энг
нурафшон лаҳзаларини яшашга бошлади. Шу муборак оятлар нозил бўлган лаҳзадан
бошлаб, инсоният ўз Роббисининг абадий мўъжизаси — Қуръони Каримни қабул қилиб
ола бошлади. Шундан бошлаб Аллоҳ таоло бандаларининг мукаммал дастурни татбиқ
қилишларига аралаша бошлади. Бу инсониятнинг камолга етганлиги аломати эди.
Аллоҳ таоло эса унга муваққат эмас, доимий ва баркамол шариатни ато қилишни
бошлаган эди.
Инсоният тарихидаги бу улкан ҳодисани
таърифлашга сўз ожиз. Кўпчилик қўлидан келганича бу ишни қилишга уриниб кўрган.
Ана ўша уринишлардан бир мисол келтирамиз.
Аллома Исмоил ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳи
ўз тафсирларида бу ҳакда қуйидагиларни ёзадилар: «Қуръондан нозил бўлган
аввалги нарса ушбу муборак оятлардир. Улар Аллоҳ Ўз бандаларига кўрсатган
биринчи раҳматидир. Уларда инсонни халқ қилиш «алақ»дан бўлганига ишора бордир.
Инсонга у билмаган нарсани таълим бериш У Зотнинг карамидан эканлигига ишора
бордир. Аллоҳ уни илм ила шарафлади ва улуғлади. Бу эса, Одамни фаришталардан
устун қилган нарсадир».
Ҳа, мана шу оятларда қаламнинг аҳамиятига
ишора бор. Қалам доимо илму маърифат асбоби бўлиб келган. Бундан ўн тўрт аср
аввал бу ҳақиқатни ҳеч ким билмаган ҳам. Лекин Қуръон илоҳий китоб бўлганидан
бунинг хабарини ўзининг биринчи оятларида берди.
Аллоҳ таоло Сулаймон алайҳиссаломнинг Сабаъ
маликаси Билқисга мактубидан хабар бериб:
«Албатта, у Сулаймондандир,
албатта, унда: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Менга қарши бош кўтармай, таслим
бўлган ҳолингизда келинг», дейилмишдир», деди»,
деган (Намл, 31).
Сулаймон алайҳиссалом ўзларига Сабаъ маликаси
ҳақида хабар келтирган Ҳудҳудга сенинг гапинг асосида дарҳол бир ҳукм чиқаришга
ошиқмаймиз, келтирган хабаринг рост ёки ёлғон эканини текшириб кўрамиз,
дедилар.
Сўнгра бир хат ёзиб, муҳр босиб, Ҳудҳудга
бердилар ва:
«Бу мактубимни олиб бориб,
уларга ташла, сўнгра четга чиқиб назар сол-чи, нима қайтарурлар», деди» (Намл, 28).
Бу тадбир Сулаймон алайҳиссаломнинг ўткир
илмли Пайғамбар ва тадбиркор подшоҳ эканликларини кўрсатиб турибди. Ҳозир у зот
бир йўла икки ишни қилмоқдалар: Ҳудҳуднинг ўзидан фойдаланиб, ҳам унинг ростгўй
ёки ёлғончилигини синаб кўрмоқдалар, ҳам Сабаъ мамлакатига мактуб юбормоқдалар.
Лекин у зот мактубда нима ёзилганини бировга билдирмадилар.
«У (Малика): «Эй аъёнлар! Менга кароматли бир мактуб ташланди» (Намл, 29).
Оятда Ҳудҳуд мактубни олиб йўлга чиққани,
Сабаъ мамлакатига етиб келиб, саройга яқин жойга мактубни ташлаб қўйиб, ўзи
четга чиқиб тургани ва у мактуб маликанинг қўлига қандай тушгани айтиб
ўтирилмади. Малика мактубни олиб, у ҳакда аъёнларига хабар бераётган жойидан
гап давом эттирилди.
Малика аъёнларига мактуб ҳақида хабар бериши
унинг ўз одамлари билан маслаҳатлашиб иш кўришига далолат қилади. Шу билан
бирга, малика ўзи сезган белгилар асосида мактубнинг кароматли эканини
айтмоқда.
Малика сўзида давом этди:
وَقَالَ
اللهُ تَعَالَى مُنْبِئًا عَنْ كِتَابِ سُلَيْمَانَ u لِبِلْقِيسَ مَلِكَةِ سَبَإٍ: ﮦ
ﮧ ﮨ ﮩ
ﮪ ﮫ
ﮬ ﮭ ﮮ
ﮯ ﮰ ﮱ
ﯓ ﯔ ﯕ
«Албатта, у Сулаймондандир, албатта, унда:
«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Менга қарши бош кўтармай, таслим бўлган
ҳолингизда келинг», дейилмишдир», деди».
Малика аъёнларига мактуб юборган шахс
Сулаймон алайҳиссалом эканини у:
«Бисмиллаҳир роҳманир
роҳийм» билан
бошланганини ва Пайғамбарга қарши бош кўтармай, мусулмон бўлиб, ҳузурига
боришлари талаб қилинганини айтди.
Бундан қадимдан ёзишнинг аҳамияти катта
бўлганини билиб оламиз.