130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
ЗИЁРАТЧИЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ГУРУҲЛАРИ ҲАЖ АМАЛИНИ БАЖАРИШ УЧУН ЙЎЛГА ОТЛАНИШМОҚДА
imon.uz 2024-05-23 08:45:46 369Аллоҳга беҳад шукрлар бўлсинки, динимизнинг бeшинчи аркони бўлган Ҳаж зиёратига йўл олиш ҳам бошланди. Бундан қувонган юртдошларимиз қалбида қувонч, дилларида шукроналик билан муборак сафар томон отланишмоқда.
Жорий йилнинг 23-май куни бўлғуси Жиззах вилоятидан ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳини кузатиш учун Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари "Қўшчинор" жоме масжидида жам бўлишди.
Кузатиш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти бош имом хатиби Меҳмонали Жабборов домла ҳазратлари иштирок этиб, Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон муборак қадамжоларни зиёрат қилиб келишлари, ушбу зиёратни юртимиз ва бутун дунё мусулмонларига бардавом қилишини сўраб хайрли дуолар қилдилар.
Шундай қилиб, орзулари рўёбидан ҳис-ҳаяжонга тўлган “Ҳаж – 2024” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.