2022 (ҳижрий 1443) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

2022 (ҳижрий 1443) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

imon.uz 2022-04-01 11:03:12 705

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво хайгьятининг милодий 2022 (хижрий 1443) йилги закот нисоби, фитр садака ва фидя микдори бўйича

КАРОРИ

Милодий 2022 йих, 1 Апрел,

Хижрий 1443 йил 29 Шаъбон

1. Закотнинг тиллодан нисоби 85 грамм булиб, бугунги кунда 585 пробали 1 грамм тиллонинг ўртача нархи 400 000 (турт юз минг) сўм экани эътиборида, бу йилги ЗАКОТ нисоби 34 000 000 (ўттиз тўрт миллион) сум деб белгиланди.

Шунга кўра, зарурий эхтиёжидан ташкари бир йил давомида 34 000 000 (уттиз тўрт миллион) сўм ва ундан ортик пул маблаги ёки ушбу кийматдаги савдо-тижорат молига эга бўлган мусулмон киши, жами маблагининг киркдан бири (1/40)ни ажратиб, уни закот ниятида камбагал на факирларга беради.

2. Фитр садакасининг микдори бугдойдан ярим соъ (= 2 кг.), арпадан бир

соб (- 4 кг.), майиздан ярим соъ (= 2 кг.) ва хурмодан бир соб (- 4 кг.)дир. Бугунги кунда мазкур махсулотларнинг Тошкент шахар бозорларидаги ўртача нархлари 1 кг. бугдой - 5 минг. 1 кг. арпа - 4 минг, 1 кг. майиз 50 минг ва 1 кг. хурмо - 40 минг сўм эканлигини инобатга олиб, бу йилги ФИТР садакасининг микдори куйдагича этиб белгиланди:

бугдойдан - 2 кг. 10 000 (ўн минг) сўм; арпадан - 4 кг. 16 000 (ўн олти минг) сум; майиздан = 2 кг. 100 000 (юз минг) сўм;

хурмодан -4 кг. 160 000 (бир юз отмиш минг) сум деб белгиланди.

Хар ким ўз имкониятига караб ушбу турт махсулотнинг хохлаган бир туридан фитр садакасини берса кифоя килади.

3. Фидя микдори бир мискиннинг бир кунлик озик-овкати қийматида булиб, бугунги кунда бир мискиннинг бир кунлик озик-овкати ўртача 25 000 (Йигирма беш минг) сўмга тугри келганидан, бу йилги ФИДЯ МИКДОРИ бир кун учун 25 000 (йигирма беш минг) сўм, бир ойга 750 000 (етти юз эллик минг) сум деб белгиланди.


Эслатма: Мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид