Таҳоратга боғлиқ бўлган масалалар (1-қисм)

Таҳоратга боғлиқ бўлган масалалар (1-қисм)

imon.uz 2021-09-16 10:16:51 728

1-        Таҳоратнинг фарзи бўлган тўрт аъзони ювиш билан таҳорат дуруст бўлади. Агарчи таҳорат олгувчи таҳорат олаётганида таҳорат қилишни ният қилса ҳам қилмаса ҳам. Масалан: бир киши анҳорга тушиб кетганлиги ёки ёмғирда қолганлиги сабабли унинг таҳоратнинг фарзи бўлган тўртала аъзосидан сув оқиб ҳўл бўлса бу ҳолатда уни таҳорати дуруст бўлади. Лекин ният қилмаганлиги учун савобга эга бўлмайди.

2-        Юқорида зикр қилингандек таҳорат олиш суннат. Агар бир киши таҳоратда ювиладиган аъзоларни жойини алмаштириб яъни аввал оёғини ювиб, кейин бошига масҳ тортиб, кейин қўлларини, сўнгра юзини ювса таҳорати дуруст бўлади. Лекин суннатга хилоф иш қилган ҳисобланади ва бунга гуноҳ бўлиш хавфи бор.

3-        Таҳорат қилган киши бир аъзосини ювганидан кейин орага бошқа амал қўшмасдан навбатдаги аъзосини ювиши суннат амал ҳисобланади. Aгар орани ажратиб биринчи аъзоси қуригандан сўнг кейинги аъзосини ювса, суннатга хилоф иш қилган бўлади, лекин таҳорати дуруст бўлади.

4-        Намознинг вақти киришидан олдин таҳорат олиб, унга тайёраланиш мустаҳабдир.

5-         Таҳорат қилгувчи аввал юзини уч марта ювади, сўнгра соқолини ҳилол қилади. Ҳилол қилишни уч мартадан зиёда қилмайди.

6-        Таҳорат қилгувчининг соқоли қалинлигидан унинг тагидаги териси кўринмайдиган бўлса соқоли тагидаги терисини ювиш вожиб эмас. Балки соқоли устидан сувни юргизиши кифоя қилади. Aгар соқол сийрак бўлиб, унинг остидаги териси кўринадиган бўлса, уни остидаги терисини ювмоқлиги лозим бўлади.

7-        Таҳорат қилгувчи таҳорат қилаётганида ҳар бир аъзоси ҳўл бўлгунича сув оққизиш билан бирга қуруқ жой қолдирмасдан аъзосини ҳамма жойини ишқалаши суннатдир.

8-        Таҳорат қилгувчи узри бўлмаса бировнинг ёрдамидан фойдаланмайди. Таҳорат асносида беҳуда, фойдасиз гапларни гапирмайди. Аммо зарурат юзасидан гапирса зарари йўқ. Ҳар бир аъзосини ювишдан олдин “Бисмиллаҳ”ни айтади. Сувни исроф қилмайди ва жуда кам ҳам ишлатмайди. Aъзоларини уч мартадан кўп ювмайди, сувни юзига урмайди, сувни пуфлаб сачратмайди. Ювишда лаблари ва кўзларини маҳкам юмиб олмайди. Агар кўзлари ва лабларини қаттиқ юмиб олганлиги сабабли уларнинг атрофига сув етмай қолса таҳорати дуруст бўлмайди.

9-        Таҳорат қилгувчи узук ёки шунга ўхшаган нарсалар тақиб олган бўлса уларни қимирлатиб тагига сув етказади. Aгар узуги тор бўлиб унинг остига сув етмайдиган бўлса, уни ечиб олиб бўлса ҳам тагига сув етказади.

10-     Таҳорат қилгувчини тирноғи устида қуриб қолган хамир бўлганлиги боис уни тагига сув етмаса таҳорати дуруст бўлмайди. Хамирни кетказиши ва уни тагига сув етказиб ювиши лозим.

11-    Таҳоратдан фориғ бўлгач “Қадр” сурасини ўқийди[1]. Сўнгра қуйидаги дуони айтади: “Аллоҳуммажъалний минат тавваабиин важъалний минал мутатоҳҳириин важъалний мин ибаадакас солиҳиин важъалний минал лазиина лаа ховфун алайҳим ва лаа ҳум йаҳзануун”. Маъноси: Эй Aллоҳим мени тавба қилувчилар, покланувчилар, солиҳ бандаларинг ҳамда хавф ҳам йўқ ва хафа ҳам бўлмайдиган зотлар сафидан қилгин.


Ҳаким ал-умма Ашраф Али Таҳонавийнинг

“Ал-мухтасар фил фиқҳил Ҳанафийа” китобидан

Усмонали Оралов таржимаси



[1] Анас розияллоҳу анҳудан марфуъ ривоят қилинган ҳадисда: “Ким таҳоратини орқасидан (Иннаа анзалнааҳу фии лайлатул қодр) ни бир марта ўқиса Сиддиқлардан бўлади. Ким икки марта ўқиса Шаҳидлар девонида бўлади. Ким уч марта ўқиса Аллоҳ таоло уни Анбиёлар қайта тирилтириладиган маконда қайта тирилтиради”. 

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид