Ғусл фарз бўлмайдиган суратлар

Ғусл фарз бўлмайдиган суратлар

imon.uz 17-04-2020 922

104 – Агар маний оғир юк кўтарган ёки баланд макондан йиқилган ёки қаттиқ урилган вақтдаги каби ўз маконидан шаҳватсиз ажралиб чиқса ғусл вожиб бўлмайди.

105 – Агар закарни учи миқдоричасини киргазмаса ғусл вожиб бўлмайди.

106 – Мазий ёки вадий чиқишлиги билан ғусл вожиб бўлмайди.

107 – Агар уйқудан уйғонса кийими ёки баданида намлик асарини топса, олтида ҳолатда унга ғусл фарз бўлмайди. Улар қуйдагилар:

1 – Бу намлик мазий эканлигига ишонса ва эҳтиломни эслай олмаса.

2 – Бу намлик маний ёки вадий эканлигида шак қилса ва эҳтиломни эслай олмаса.

3 – Бу намлик мазий ёки вадий эканлигида шак қилса ва эҳтиломни эслай олмаса.

4 – 5 – Бу намлик вадий эканлигига ишонса, эҳтиломни эслайдими ёки эслай олмайдими фарқи йўқ.

6 - Бу намлик мазий ёки маний ёки вадий эканлигида шак қилса ва эҳтиломни эслай олмаса.

Бу олтита ҳолатда ғусл фарз бўлмайди, лекин булардан учтасида: биринчи, иккинчи ва олтинчи ҳолатларда эҳтиётан ғусл қилиш вожиб бўлади. Яъни бу ҳолатларда ғусл қилиш фарз бўлмайди, лекин вожиб бўалди. Агар ғусл қилмаса ва намоз ўқиса, унинг намози дуруст бўлмайди ва гуноҳкор бўлади. Бу ҳолтларда ғусл фарз бўлмайди, чунки бу ҳолатларда хилоф бор. Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи: “Бу ҳолатларда ғусл вожиб бўлмайди”, деганлар. Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад раматуллоҳи алайҳималар эса: “Вожиб бўлади”, дейишади ва фатво иккилаларининг қавлига.

108 – Ортга ҳуқнани[1] киргазишлик сабабидан ғусл вожиб бўлмайди.

109 – Агар закарини аёлининг киндигига киргизса, маний нозил бўлмаса ғусл вожиб бўлмайди.

110 – Уйқудан уйғонган киши эҳтиломни ва инзолнинг лаззатини эсласа, лекин кийимида ёки баданида бирор нарсани топмаса, унга ғусл вожиб бўлмайди.



[1] Клизма.


Ҳаким ал-умма Ашраф Али Таҳонавийнинг “Ал-мухтасар фил фиқҳил Ҳанафийа” китобидан Усмонали Оралов таржимаси

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид