130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Ғуслни вожиб қилувчилар
imon.uz 11-04-2020 871(Улар сабабли ғусл қилишлик вожиб бўладиган ишлар)
80 – Манийнинг шаҳват билан чиқишлиги сабабидан ғусл вожиб бўлади. Бунда маний аёлни ушлашлик ёки аёлга қарашлик ёки уни ҳаёл қилишлик сабабидан чиқишининг фарқи йўқ. Маний уйқуда ёки уйғоқликда чиқишининг ҳам фарқи йўқ.
81 – Уйқудан турган киши кийимида ёки баданида манийнинг асарини топса, у эҳтиломни эслайдими ёки эсламайдими барибир унга ғусл вожиб бўлади.
82 – Ғусл манийнинг чиқишлиги сабабидан вожиб бўлади, мазийнинг чиқишлиги сабабидан эмас. У иккисининг орасидаги фарқ: мазий шаҳват вақтида ва киши аҳли билан ўйнашган вақтда чиқадиган суюқ сувдир. Унинг чиқишлиги сабабидан шаҳват синмайди, балки зиёда бўлади. Маний шаҳватнинг охирида чиқадиган қуюқ сувдир ва унинг чиқишлиги сабабидан шаҳват синади.
83 – Закарнинг учи орқа ёки олди жинсий аъзога киши билан, маний чиқса ҳам ёки чиқмаса ҳам ғусл вожиб бўлади.
84 – Киши уйғонганидан кейин эҳтиломни эсласа-ю, лекин кийимида ёки баданида манийнинг асарини топмаса, унга ғусл вожиб бўлмайди. Агар кийимида ёки баданида манийнинг асарини топса унга ғусл вожиб бўлади. Агар намликни кўриб, уни маний эмас, мазий деб гумон қилса ҳам унга ғусл вожиб бўлади.
85 – Агар чиққанидан кейин қилса. Сўнгра манийнинг қолгани чиқса, қайтадан ғусл қилиш вожиб бўлади.
86 – Агар маний шаҳватсиз касаллик ёки оғир нарса кўтариш ва шу каби нарсалар сабабидан чиқса, ғусл эмас таҳорат вожиб бўлади.
87 – Эркак ва аёли битта тўшакда ухлаб, уйғонганларидан кейин тўшакда манийнинг асарини топишсаю, шу билан бирга иккаласи ҳам эҳтилом бўлганини эслай олмаса, эҳтиётан иккаласига ҳам ғусл вожиб бўлади.
88 – Агар кофир киши мусулмон бўлса ва у жунуб бўлмаса, ғусл қилмоғлиги унга мустаҳаб бўлади .
89 – Агар жунуб одам ейишни ёки ичишни хоҳласа, у олдин оғзини чаймоқлиги ва икки қўлини ювмоқлиги лозим. Агар бундай қилмаса ҳам гуноҳкор бўлмайди.
90 – Жунубга, ҳоизага ва нифосага мусҳафни ушлашлари, ёки уни тиловат қилишлари ёки масжиднинг ичидан ўтишлари жоиз эмас. Улар Аллоҳ таолони зикр қилмоқлари ва набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишлари жоиз.
91 – Жунуб ва таҳоратсиз кишига тафсир китобларини ушлашлик макруҳ, лекин мусҳафни ушлашлари агарчи мусҳафнинг таржимаси бўлса ҳам ҳаромдир.
(1 Яъни ислом учун ғусл мустаҳаб бўлади. Аммо у жунуб ёки ҳоиза ёки нифоса бўлса ва куфр ҳолатида ғусл қилмаган бўлса ёки машруъ бўлмаган йўл билан ғусл қилган бўлса, унга мусулмон бўлган вақтида ғусл вожиб бўлади.)
Ҳаким ал-умма Ашраф Али Таҳонавийнинг “Ал-мухтасар фил фиқҳил Ҳанафийа” китобидан Усмонали Оралов таржимаси