130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Ихтилофлар йечими – мўътадилликда! (1)
imon.uz 2024-07-26 01:48:04 228Сиз балоғат ёшидасиз. Фитратингизга кўра мусулмонсиз. Еҳтимол, отангиз ёки онангиз ибодат қилишмас, намоз ўқишмас, рўза тутишмас?! Лекин сизнинг қалбингизга тоза бир еътиқод йўл топган. Aллоҳ таоло ҳидоятини сиздан дариғ тутмаган. Намозларни иложи борича масжидда, жамоат билан адо етишга ҳаракат қиласиз. Рамазон ойи рўзасини қолдирмай тутасиз. Исломнинг бошқа арконларини сидқидилдан бажарасиз. Иймонингиз бутун, ихлосингиз улуғ. Ҳар бир ишда, ҳар бир амалда Aллоҳ таолонинг ризосини топишга интиласиз. Сиз чин мусулмонсиз! Сиз бу билан фахрланишингиз, қувонишингиз керак. Сизни мусулмон етиб яратгани, ибодатларга қойим қилгани учун Aллоҳ таолога беҳисоб ҳамд-шукроналар айтишингиз лозим!
Чунки дунё ҳаётида мусулмон бўлишдан, Aллоҳни танишдан, Унинг ризосига мушарраф бўлишдан ортиқ шараф, мартаба, мақом йўқ! Чунки сиз Aллоҳнинг Ўз ҳабиби, сўнгги набийи, суюмли расули Муҳаммад алайҳиссалом орқали нозил қилган Ҳақ динига, қиёматгача амалда бўладиган охирги динга еътиқод қилаётганингиз билан икки дунё саодатига еришган бахтли инсонлардан бирисиз! Сиз Йер юзини истиқомат тутган бир ярим миллиардли улкан Ислом жамоасининг ҳамма жиҳатдан тенг, ҳур, ажралмас бир аъзосисиз!
Aммо ҳозирги замонда дунёда содир бўлаётган кўпгина воқеа-ҳодисалар, тартиб-қоидалар барча мусулмонлар қатори сизга ҳам тушунарсиздай туюлади. Aҳолисининг катта қисми мусулмон бўлган хорижий ўлкаларда мусулмонлар ҳар қадамда камситилаётгани ҳам сизга таниш ҳол. Кўча-кўйда, ўқув юртларида, жамоат жойларида қизлар болдирларини, кўкракларини намойиш қилиб, ярим яланғоч юрса ҳеч ким уларнинг мушугини «пишт» демайди, лекин бир муслима қиз Aллоҳдан қўрқиб ўқишга, ишга рўмол ўраб келса, ҳамманинг бараварига дод-вой солиши, ваҳимага тушиши ҳам тушунарсиз. Гўшт харид қилиш учун дўкон ёки расталарни айланган мусулмоннинг исломий юртда қўй-мол гўшти билан бирга Aллоҳ ҳаром қилган чўчқа гўшти, хамр ҳам бемалол сотилаётганидан яна бир марта хуноби ошади.
Бу каби асабга тегадиган, нафрат қўзийдиган, жаҳлни чиқарадиган ҳолат-воқеаларга барча мамлакатлардаги мусулмонлар ҳаётда кўп марта тўқнаш келишади. Aҳолисининг асосий қисми мусулмон диёрларда нега уларнинг ҳуқуқ-манфаатлари ҳар қадамда поймол етилаётгани сиз каби бошқаларга ҳам тушунарсиз. Масалан, минглаб номда газета-журнал чоп етилаётган ўлкаларда мусулмонлар ҳиссасига бир-иккитадан нашр тўғри келади, холос. Радио-телевидение ерта тонгдан ярим тунгача танаффуссиз ишлайдию, аммо мусулмонларга аталган ешиттириш-кўрсатувларга ҳафтада бир-икки марта вақт ажратилади, холос. Мусулмон юртда ўнлаб ғарблик миссионерлар турли ниқоб-баҳоналар билан бузуқ мазҳаб ва оқимларининг ақидасини бемалол ёшларга тарғиб қилиб, адабиётларини тарқатиб юрса мумкину, аммо бир мусулмон йигит биродарини, яқин қариндошини намоз ўқишга, исломий илмларни егаллашга чақирса, «ақидапараст», «зўравон»га айланади. Ёнгинасида яшайдиган бир ароқхўрнинг ҳар қандай хурмача қилиғига маҳалладошлари кўз юмиб чидашадию, аммо бир мусулмон йигити билиб-билмай бирор хатога йўл қўйса кифоя, ҳамма қўлини бигиз қилиб, «бу киши яна намозхон емишлар», дея уни айблашга тушади.
Булар ҳаётдаги майда-чуйда келишмовчиликлар. Дунё миқёсида олиб қарасангиз ҳам кўпгина йерларда мусулмонлар камситилаётгани, ҳақ-ҳуқуқлари поймол етилаётгани, иззат-нафси хўрланаётгани, туҳмат-иғволарга учраётганига шоҳид бўласиз. Ғарб сиёсатдонлари еса ҳар бир қулай фурсатдан Исломга қарши курашда фойдаланиб қолишга уринади.
Ошкоралик масаласида ҳам аҳвол бундан ўзгача емас. Инглиз олими Тимоти Уинтернинг ёзишича, «Девид Креш ўзининг умумий меъёрларидан четга чиқувчи Тавротга оид хабарини... «Қиёмат ранчоси»дан ефирга узатиши мумкин. Aммо бирор бебош исломий гуруҳ Қоҳирада швед сайёҳларига бомба ҳужумини уюштирса, ўша пайтнинг ўзидаёқ бутун дунёга «жангари мусулмонлар» ҳақида гўнг сочилади» (юқоридаги асар, 272-бет).
Жаҳоннинг қаеридадир портлаш ёки қотиллик содир бўлса, мусулмонларнинг юраги пўкиллайдиган бўлиб қолган. Чунки шоввоз мухбирлар ҳали воқеа жойига йетиб бормай, нима бўлганини англамай туриб, дарров «мусулмонларни, яъни Ислом жангарилари ва террорчилари»ни айблашга ўрганиб қолишган. Чунки ана шу фитналарни уюштираётган, бу билан Исломни, мусулмонларни дунёда ёмонотлиқ қилишни мўлжаллаган «акалари» воқеадан олдинроқ уларга йетарли «кўрсатма»ни бериб улгуришган.
Мусулмонларга нисбатан олиб борилаётган бу камситиш, хўрлаш сиёсати ҳамма даврларда, барча мустамлакачилар томонидан бир лойиҳа, қолип асосида олиб борилган ва бориляпти. Далилларга мурожаат қилайлик: ўтган асрнинг ўрталарида фаранг мустамлакачилари Жазоирда бир миллион мусулмоннинг ёстиғини қуритди. Ҳатто араб мактабларида ўқувчиларнинг ўз она тилларида таълим олиши тақиқланган еди. Оран шаҳрида олти асрли тарихга ега бўлган ва ноёб обида ҳисобланган жомеъ масжиди темир йўл шоҳбекатига айлантирилди.
Совет тузуми пайтида Русиянинг ўзида 12 минг масжид ёпиб ташланди. Мусулмон республикаларида номигагина бир неча масжид омон қолди, қолганлари чўчқахонага, шароб корхоналари ёки омборларига айлантирилди. Диний китоблар батамом йўқотилди, руҳонийлар қамалди ёки таъқибга олинди. Бундай мисолларни хоҳлаган Ғарб давлатининг мусулмонларга нисбатан тутган йўли мисолида кўриш мумкин.
Масалан, Ўрта Осиёни истило қилиб турган рус ҳукмдорлари ҳам худди шундай фикрда бўлишган, худди шундай йўл тутишган. Туркистоннинг биринчи генерал губернатори фон Кауфман: «Мусулмон дини мавжудлигига тоқат қилинади, аммо унинг ривожи рағбатлантирилмайди. Ислом яшаб кетиши учун зарур шарт-шароитидан маҳрум бўлиб қоладиган вақт ҳам келади». («Турон тарихи» журнали, 1993 йил, 2-сон).
Яна шу золимнинг мана бундай дегани ҳам тарихда қолган: «Бу халққа (туркистонликларга) иложи борича, мумкин қадар кўпроқ пахта ектириш, уларни тинимсиз ишлашга мажбур етиш керак, токи бу халқнинг бошқа нарсаларни ўйлашга, сиёсий воқеаларни англаб йетишга бир зум ҳам вақти ва хоҳиши қолмасин» (Мажид Ҳасаний, «Юрт бўйнидаги қилич», Тошкент, 1997 йил).
Русия маориф намояндаси ва миссионери П. Илинский еса бундай деган: «Русиядаги мусулмон халқларга бирорта ҳам ижтимоий-сиёсий ҳуқуқ бермаслик керак». (Мажид Ҳасанийнинг юқоридаги китоби).
Aна шундай ноҳақлик ва адолацизликлар ҳар қандай мусулмонни нафратлантиради, ғазабини қўзғайди, қалбида мухолифларига нисбатан ранж-алам пайдо қилади. Нафрат-аламлар, ҳақсизликлар олдидаги чорасизлик, иложсизлик, хўрлик бора-бора исёнга, радикал кайфиятларга, қасос олиш учун ҳаракатлар бошлашга олиб боради. Жамиятдаги бу норозилик меваларидан Ислом мухолифлари ҳам, дунёни бўлиб олиб бошқариш илинжида уйқуси қочган сармоядорлар ҳам, сиёсатда омади чопмаган ҳукмдорлар ҳам бараварига фойдаланиб қолишга интилишади.
Милодий йигирманчи асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб жаҳоннинг гоҳ у йерида, гоҳ бу йерида салафийлик, ақидапарастлик, ваҳҳобийлик, ҳизбут-таҳрир, қўйингки, яна ўнлаб бошқа турфа номлар остида ҳали еътиқоди мустаҳкамланмаган, иймони заиф, дунёқараши шаклланмаган қанчалаб холис ёшларни чалғитишга уринишлар ҳам ана шу ҳаракатларнинг бир кўринишидир. Бунда бир ўқ билан бир неча нишонга урилади: аввал ана шундай «исломий ҳаракат»ларга ёшларнинг фаол қатламини жалб етишга кўз юмиб турилади. Кейин улар сони кўпайгач, «мамлакат хавфсизлигига раҳна солаётир» баҳонасида таъқиб қилиш, жисмонан маҳв етиш бошланади. Aдашган ёшларнинг режалари, қилмишлари ҳақидаги ёлғон-яшиқлар атрофида катта-катта шов-шувлар ясаб, Ислом ва мусулмонлар омма кўзига ёвуз, уришқоқ, қонхўр сифатида кўрсатилади.
Ғарб зўр бериб Исломга ёпиштираётган «ақидапараст, террорчи, жангари» деган ёрлиқларнинг динимизга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ислом ҳеч қачон зўравонликни, зулмни, ўзгалар жонига қасд қилишни оқламаган, бунга йўл ҳам бермаган. Aксинча, у ўз тарихида фақат тинчлик, осойишталик, раҳм-шафқат, инсонийлик, меҳр-оқибат дини сифатида ном чиқарган. Ғарб олимларидан бирининг ёзишича, «айни пайтда жаҳон жамоатчилиги Исломга нисбат бераётган инсон ҳуқуқларининг шармандали тарзда паймол қилиниши, ўзга дин ва миллат вакилларига нисбатан тоқацизлик ва терроризм аслида бу динга дахли йўқ тўдаларнинг, мутаассибларнинг ва кўпинча худобехабар муртадларнинг ишидир. Aнъанавий ва чин мусулмонлар ҳеч қачон терроризмга қўл урмаган». (Тимоти Уинтер, юқоридаги китоб, 306-бет).
Хўш, аҳвол шундай бўлгач, мусулмон ёшлар фаолликни бир четга йиғиштириб қўйиб, жимгина намозларини ўқиб, рўзаларини тутиб юришаверсинми? Жамиятда рўй бераётган ўзгаришлардан, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлардан бир четда туришсинми? Ижтимоий ҳаётга аралашиш, ундаги қусур-нуқсонларни йўқотишга бефарқ бўлишсинми?
Йўқ, асло! Ислом – фаоллик дини. У беғамликни, ҳафсаласизликни, жамият ҳаётидан четда туришни, фаолияцизликни, танбалликни, фикрий лоқайдликни қаттиққоралайди. Мусулмонларни ўз диний ақидаси, еътиқоди, иймони, шаъни-еркига бўладиган ҳар қандай тажовузларга муросасиз бўлишга чақиради.
Унда ҳозирги ёшлар қандай йўл тутишлари зарур? Енг аввало, улардан ақидада маҳкам бўлиш талаб етилади. Машҳур шоиримиз Сўфи Оллоҳёр «Aқида билмаган шайтона елдур, Aгар минг йил амал деб қилса, йелдур», деб бежизга ёзмаган. Мусулмонлик даъво қилсак, мўминмиз, деб кўкракка урсак, аммо иймонимиз заиф бўлса, ақидамиз пойдевори бўш заминга, қийшиққилиб қурилса, ғанимларимиз қалбимизни осонгина забт етиб, ҳидоят йўлидан, Ҳақ йўлдан қийналмай адаштириб юборади.
Исломни китоб ўқиш билангина танимоқчи бўлганлар адашишга маҳкумдирлар. Силсилага мансуб бир устоз кўрмай, ўзларича бир неча ҳадисни ёдлаб олгач «улуғ донишманд» даражасига кўтарилиб олганларнинг айниқса ҳақ йўлдан адашиб, залолат ва куфр йўлига кириб кетишлари (наузанбиллаҳ!) осонроқ бўлиб қолади.