130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги

Ислом дини юксак одоб-аҳлоқ ва олижанобликни улуғлайди – Иброҳим домла Иномов
Mimon.uz 2021-08-13 05:15:46 1414Шароф Рашидов туманидаги “Жиззахлик” масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим домла Иномов жума намозини жамоат билан адо этиш, намозхонларга маърифий суҳбат қилиб бериш учун ташриф буюрдилар. Ташриф давомида Ислом динининг моҳияти, мусулмонларнинг хулқ-атвори қандай бўлиши кераклиги, мусулмонларни зиёрат қилишнинг ажру савоби, бугунги кунда жамиятда учраётган муаммолар ҳақида таъсирли маъруза қилиб бердилар. Маърифий суҳбат жуда таъсирли ҳамда қизғин савол жавобларга бой бўлди. Марузадан сўнг мустақил юртимизда олиб борилаётган улкан ўзгаришларнинг янада равнақ топиши, эл-юрт тинчлиги ва мамлакат ободлиги, ҳаётимиз янада фаровон бўлишини тилаб дуои хайрлар қилдилар.
Аллоҳ таоло вилоятимизга уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!
☪️ imon.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Jizzaxhanafiy
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Жиззах вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати