Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига 30 та хатна тўй

Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига 30 та хатна тўй

imon.uz 2021-08-25 02:49:39 633

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Вақф хайрия жамоат фонди Жиззах вилояти филиали томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 30 нафар фарзандларига хатна тўйи ташкил этилди. Тадбирда Жиззах вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Ахмаджонов Латибжон Эргашевич ҳамда Жиззах вилоят бош имом-хатиби Жабборов Меҳмонхон домла қатнашдилар.


Тўй сабабчилари бўлмиш болажонларнинг ҳар бирига бир донадан велосипед, кийим-кечак, ўйинчоқлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.







Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Жиззах вилоят вакиллиги 

Матбуот хизмати


Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид