130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги

Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов: Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур
Mimon.uz 2021-08-13 08:52:46 635Жиззах вилоятига сафар давомида Юнусобод тумани бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ домла Термизий Шароф Рашидов туманидаги “Жиззахлик” жоме масжидида аср намозини ўқиб бердилар. Намоздан сўнг масжид қавмига "Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур" мавзусида мавъиза қилиб бердилар. Қизғин ва савоб жавобларга бой ўтган суҳбатдан сўнг устоз вилоят аҳлига юртимизда олиб борилаётган ижобий ислоҳотлар, Ватан тараққиёти, эл-юрт тинчлиги, мамлакат ободлиги, ҳаётимиз фаровонлигини сўраб ва жамоат ҳақига хайрли дуолар қилдилар.
Аллоҳ таоло вилоятимизга уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!
☪️ imon.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Jizzaxhanafiy
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Жиззах вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати