130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги

РАМАЗОН ҲАЙИТИ 24 МАЙ КУНИ НИШОНЛАНАДИ
Mimon.uz 21-05-2020 752Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2020 йил муборак Рамазон ҳайитининг биринчи куни шу йил 24 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни шу йил 24 май, якшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати