130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги

Шайх Aлижон қори: Юртимизга берган неъматларининг ҳисоби йўқ
Mimon.uz 13-08-2021 836Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Алижон Хайдаров Жиззах шаҳридаги “Раваллиқ” масжидига жума намозига ташриф буюриб, Аллоҳ таолонинг юртимизга берган неъматларининг ҳисоби йўқ эканини таъкидлаб, бунинг учун ҳар куни шукрона қилишимиз шартлигини тўғрисида маруза қилдилар. Устоз Алижон қори ҳақиқат қиёсда билинади деган қоидага асосан, қўшни мамлакатлардаги нотинч вазиятлар, ҳар кунги ўқ овозларини мисол қилиб келтирдилар.
Шайх Aлижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли Аллоҳ таоло юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни Ўз паноҳида асрашини, уларни ҳамиша яхшиликларда бардавом этишини сўраб дуои хайрлар қилдилар.
Аллоҳ таоло вилоятимизга уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!
☪️ imon.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Jizzaxhanafiy
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Жиззах вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати