130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Таҳорат қилиш тартиби
imon.uz 13-03-2020 8651-Таҳорат олгувчи баланд жойга қиблага юзланиб ўтиради.
2-Таҳоратни бошлашдан олдин “Бисмиллаҳ”ни айтади.
3-Қўлларини билакларигача уч марта ювади.
4-Оғзини уч марта чайқайди.
5-Мисвак ишлатиб тишларини тозалайди. Мисвак топаолмаса бармоқлари
билан тишларини тозалайди.
6-Оғзини чайқашда рўзадор бўлмаса яхшилаб оғзида сувни айлантириб
ғарғара қилиб ювади.
7-Бурнига сув тортиб тозалайди. Агар рўзадор бўлса бурнига сув тортишда
эҳтиёт бўлади.
8-Юзини уч марта ювади. Юзнинг чегараси соч чиқадиган жойдан иякнинг
тагигача ва ўнг қулоқ юмшоғидан чап қулоқнинг юмшоғигача.
9-Ўнг қўлини тирсаклари билан уч марта ювади.
10-Чап қўлини тирсаклари билан ювади.
11-Қўлларни ювишда қўлларининг бармоқларини бир бирини орасига
киритиб хилол қилади.
12-Қўлларида узук бўлса, узукни қимирлатиб сувни уни тагига етказади.
13-Бошини ҳамма жойига бир марта масҳ тортади.
14-Қулоқларига ҳам бошига олган сув билан масҳ тортади. Ишора
бармоғи билан қулоқларининг ичига, бош бармоғи билан қулоқларининг ташқарисига масҳ тортади.
15-Бармоқларининг орқаси билан бўйнига масҳ тортади. Ҳалқумига масҳ
тортмайди. Чунки ҳалқумга масҳ тортиш бидъатдир.
16-Ўнг оёғини тўпиқлари билан уч марта ювади.
17-Чап оёғини тўпиқлари билан уч марта ювади.
18-Оёғининг бармоқлари орасини чап оёғини кичкина бармоғи билан
хилол қилади. Хилол қилишни ўнг оёғининг киччик бармоғидан бошлаб чап оёғининг киччик бармоғида тугатади.
Бу таҳорат қилишнинг кўриниши. Таҳоратнинг фарз, суннат ва
мустаҳаблари мавжуд.
Фарз шундай амалки уни бажарилмаса ёки комил қилинмаса таҳорт дуруст бўлмайди. Суннатни бажарган киши савоб олади, агар бажармаса савобга эга бўлмайди, лекин таҳорати дуруст бўлади. Суннатни қилмасликка одатланган киши гуноҳкор бўлади. Мустаҳаб амални қилгувчи савоб олади, қилмаган киши эса гуноҳкор бўлмайди.
Ҳаким ал-умма Ашраф Али Таҳонавий "Ал мухтасар фил фиқҳил Ҳанафий" китобидан. Оралов Усмонали таржимаси