ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ НАВБАТДАГИ ТАШРИФ МАНЗИЛИ – ЖИЗЗАХ

ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ НАВБАТДАГИ ТАШРИФ МАНЗИЛИ – ЖИЗЗАХ

imon.uz 2021-08-12 09:28:15 610

?Шу йилнинг 13 август куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Жиззах вилоятига ташрифлари кутилмоқда.

Сафар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар ишитирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишларни амалга ошириш мақсад қилинган.

Шунингдек, вилоят аҳлини юртимизда бўлаётган ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳақида хабардор қилиш билан бир қаторда, уларнинг дарду ташвишларига кўмаклашиш, фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва диний соҳага тегишли муаммоларини жойида ўрганиб, бартараф этиш ҳам кўзда тутилган.

?Ушбу сафарга қуйидаги Уламоларимиз ташрифлари кўзда тутилган: 

▫️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон қори Ишматбеков; 

▫️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим Иномов;

▫️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин Шарипов;

▫️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Алижон Хайдаров;

▫️ Ўзбекистондаги Цивилизация маркази масъул ходими Аброр Мухтор Алий;

▫️ Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматилла Сайфуддинов;

▫️ Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби Собиржон Рустамов;

▫️ Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бош имом-хатиби Эргашали Рустамов;

▫️ Тошкент шаҳар Яшнобод тумани бош имом-хатиби Фазлиддин Аллаёров;

▫️ Тошкент шаҳри “Сирож Солиҳ” масжиди имом-хатиби Ҳасан Қодиров;

▫️ Тошкент шаҳар “Доруссалом” масжиди имом хатиби Муҳаммадраҳим Абдураҳимов;

▫️ Тошкент шаҳар “Яккасарой” масжиди имом-хатиби Салоҳиддин Ташанов;

▫️ Тошкент шаҳар “Исломота” масжиди имом хатиби Йўлдошали Каримов;

▫️ Тошкент шаҳар “Омина” масжиди имом хатиби Юсуф Муҳиддинов;

▫️ Тошкент шаҳар “Ал Ҳудайбия” масжиди имом хатиби Муродулла Хуназаров;

▫️ Тошкент шаҳар “Бурҳониддин Марғиноний” масжиди имом-хатиби Абдулҳамид Турсунов


Қолаверса, ушбу мулоқот ва тадбирларда Президент маслаҳатчиси Шоазим Миноваров, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов ва бошқа мутасаддилар ҳам иштирок этиши режа қилинган.

Аллоҳ таоло вилоятимизга уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Жиззах вилоят вакиллиги 

Матбуот хизмати

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид