130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Вабодан ўлган шаҳиддир
imon.uz 23-05-2020 1584Бу дунё синов ва имтихон ҳаёти бўлиб, Аллоҳ таоло бандаларини турли хил
мусибат, касаллик, қийинчилик синайди. Лекин бу синовлар банданинг манфаати
учун бўлиши ҳам мумкин.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шаҳидлик бештадир: вабода ўлган, қорин оғриғи билан ўлган, сувга ғарқ
бўлиб ўлган, қулаган нарсанинг остида қолиб ўлган ва Аллоҳнинг йўлида шаҳид
бўлганлар», дедилар.
Исломда вабо тарқалган жойдан бошқа ерга чиқмасликка кўрсатма
берилган. Қайси бир киши шу кўрсатмага амал қилиб, вабо тарқалган ердан чиқмасдан вафот этадиган
бўлса, у одам шаҳид ҳисобланади. Оиша
розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда:
Пайғамбаримиз
соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бас,
қай бир банда вабо воқеъ бўлганда ўз юртида сабр қилиб, Аллоҳ унинг пешонасига
битганидан бошқа нарса бўлмаслигига ишониб турса, албатта, унга шаҳиднинг ажри
мислидек ажр бўлур”,
деганлар.
Бу
ҳозирги замон истилоҳи ила айтилганда, тиббий сақланиш чораси, яъни карантин,
деганидир.
Ислом
кўпчилик манфаатини ўйлаб, вабони бошқа ҳудудларга ҳам тарқалиб кетмаслиги
йўлида ўзини фидо қилган кишиларни шундай юқори тақдирлайди.
Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Вабо – бало
ёки азобдир. Уни Бани Исроилга ёки сиздан олдин ўтган кимсаларга юборилган эди.
Қачон унинг бирор ерда пайдо бўлганини эшитсангиз, у ерга бормангиз. Агар у сиз
турган ерда воқеъ бўлса, ундан қочиб, у ердан чиқмангиз”, дедилар.
Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган.
Чунки у
ерга борган киши ўша хасталикка чалиниш эҳтимоли бор. Мабодо, борганидан кейин
касалликка дучор бўлиб қолса, келмасам бўлар экан, деб юради.
У ердан
қочиб чиқиши эса, мазкур хасталикни
бошқа ерларга тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.
Демак,
бу каби ҳолатларда одамлар сабрли, матонатли ва итоатли бўлишлари, ўзига ва
бошқаларга касалликни етишига сабабчи бўлиб қолмасликлари учун уйларида
ўтиришлари лозим ва лобуддир.
Жиззах
шаҳар “Хавастлик” масжиди
имом-хатиби Ахмедов Нарзулла