130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Роббим хусуматчилар хақида бақара сурасида шундай дейди:
imon.uz 30-05-2020 611Аллоҳ таоло "Бақара" сурасининг 204-оятида:
قاٰلَ اللّٰهُ تَعٰالٰي: (وَمِنَ النّٰاسِ مَنْ يُعْجِبُكَ قَوْلُهُ فِي الْحَيٰوةِ الدُّنْيٰا وَيُشْهِدُ اللّٰهَ عَلٰي مٰا قَلْبِهٖ وَهُوَ اَلَدُّ الْخِصٰامْ) سورة البقرة 204
"Одамлар ичида дунё хаётидаги гапи сени ажаблантирадиганлари бор. У қалбидаги нарсага Аллоҳни гувоҳ ҳам қилади. Ҳолбуки, у ашаддий хусуматчидир", деган.
ШАРҲ: шундай одамлар борки, бу дунёнинг ишларидан гапирса, чиройли сўзи, ўзини мухлис қилиб кўрсатиши билан, фақат яхшиликдан, муҳаббатдан, поклик ва тақводан лоф уриши билан ҳаммани ажаблантиради. Боз устига, ишонч қалбидаги нарсага Аллоҳни гувоҳ қилиб, қасам ҳам ичадида ўзининг Аллоҳга, Пайғамбарга, исломга бўлган муносабати, муҳаббатига ишонтирмоқчи бўлади. Аслини олганда эса, У Аллоҳга, Пайғамбарга ва исломга қарши энг ашаддий хусуматчидир, душманлардан ҳам душманроқдир. Шу хақида
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги ҳадисни айтганлар.
عَنْ عٰائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهٰا: عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللّٰهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قٰالَ: أَبْغَضُ الرِّجٰالِ إِلَي اللّٰهِ اَلْأَلَدُّ الْخِصٰامِ . رَوٰاهُ البُخٰارٖي وَمُسْلِمْ
Ойша розияллоҳу анҳу онамиз айтадилар. Набий саллалоҳу алайҳи васаллам: "Кишиларнинг Аллоҳга энг ёмон кўриладигани ашаддий хусуматчидир", дедилар.
ШАРҲ: хусуматчилик асли талашиб тортишишнинг бир кўринишидир. Мусулмон одам бундай ёмон хулқдан ҳамиша узоқда бўлмоғи лозим.
Зомин тумани "Маърифатли" жоме масжиди ноиб имом Саидазимов Абдулҳамид қори