Ғуслга тегишли турли хил масалалар

Ғуслга тегишли турли хил масалалар

imon.uz 16-04-2020 732

92 – Жанобатдан ғусл қилиш фарздир.

Жанобатни вожиб қилувчилар: манийнинг ўз жойидан шаҳват билан ажралганидан кейин чиқишлиги. Агар маний маконидан шаҳват билан ажралса ва закардан чиқса ғусл вожиб бўлади. Бунда жимоъ сабабидан чиқадими ёки жимоъсиз чиқадими фарқи йўқ. Масалан закарни ҳаракатлантиришлик биланми ёки ҳаёл қилиш сабабиданми ёки бошқа бир сабаб биланми фарқи йўқ. Уйқуда чиқадими ёки уйғоқликда чиқадими, ҳушёрлик ҳолатида чиқадими ёки ҳушсизлик ҳолатида чиқадими бунинг ҳам фарқи йўқ.

93 - Агар маний маконидан шаҳват билан ажралса ва закарнинг учидан шаҳватсиз чиқса, ғусл вожиб бўлади. Агар маний маконидан шаҳват билан ажралса ва киши закарини ушласа ёки закарнинг учини бир бўлак латта билан қисса ҳатто шаҳвати тинчланса, сўнгра закарини қўйиб юборса ва маний шаҳватсиз чиқса ҳам, унга ғусл вожиб бўлади. Ғусл вожиб бўлишидаги эътибор макондан шаҳват билан ажралиши, шаҳват билан чиқишлик эмас.

94 – Агар маний шаҳват билан чиқса ва ғусл қилса, сўнгра манийнинг қолгани чиқса, унга ғуслни янгилашлик вожиб бўлади, аввалги ғусли билан ўқиган намозини қайтадан ўқишлиги вожиб бўлмайди. Бу маний бавл қилишликдан ёки ухлашликдан ёки қирқ қадам юришликдан олдин чиққан вақтда. Агар маний бавл қилгандан ёки ухлагандан ёки қирқ қадам юргандан кейин чиқса, ғуслни янилашлик вожиб бўлмайди.

95 – Агар бавлдан кейин маний шаҳват билан чиқса, ғусл вожиб бўлади.

96 – Уйқудан уйғонган киши кийимида ёки баданида намликни кўрса, бу масалада кўп суратлар бор. Улардан саккизтасида ғусл вожиб бўлади. Улар қуйдагилар:

1 – Аниқ ишонса ёки гумони бу намлик маний эканлигига ғолиб бўлса ва эҳтиломни эсласа.

2 – Бу намлик маний эканлигига аниқ ишонса ва эҳтиломни эслай олмаса.

3 – Бу намлик мазий эканлигига аниқ ишонса ва эҳтиломни эсласа.

4 – Бу намлик маний ёки мазийлигида шак қилса ва эҳтиломни эсласа.

5 – Бу намлик маний ёки вадийлигида шак қилса ва эҳтиломни эсласа.

6 – Бу намлик мазий ёки вадийлигида шак қилса ва эҳтиломни эсласа.

7 – Бу намлик маний ёки мазий ёки вадийлигида шак қилса ва эҳтиломни эсласа.

8 – Бу намлик маний ёки мазийлигида шак қилса ва эҳтиломни эслай олмаса.

97 – Агар киши хатна қилинмаган бўлса ва маний закарнинг учидан чиқса-ю, қулфадан[1] чиқмаса ҳам унга ғусл вожиб бўлади.



100 – Бир киши закарига латта ўраб, шу билан жимоъ қилса. Агар баданнинг ҳароратини ва инзолнинг лаззатини топса, унга ғусл вожиб бўлади. Агар топмаса, вожиб бўлмайди. Эҳтиётроғи баданнинг ҳароратини топадими ёки топмайдими барибир ғуслнинг вожиб бўлмоғлиги.

101 – Агар бичилган киши аёл кишининг фаржига ёки ортига жимоъ қилса, унга ҳам аёлга ҳам ғусл вожиб бўлади, агар уларнинг иккиси ҳам болиғ бўлса. Агар болиғ бўлмаса, фақат болиғ бўлганига вожиб бўлади.

102 – Агар бир кишининг закарини учи кесилган бўлса, ғусл вожиб бўлишликдаги эътибор, закарнинг учи миқдорича бўлишлигидир. Агар закарнинг учи миқдорича киргизса, унга ғусл вожиб бўлади.

103 – Агар аёл киши шаҳват ғолиб келган вақтда фаржига бармоқ ёки хунасанинг закарини ёки одамдан бошқа нарсанинг закарини ёки ёғоч ва шунга ўхшаш нарсалардан қилинган нарсани киргизса, унга ғусл вожиб бўлади. Бунда аёлнинг манийи нозил бўладими ёки бўлмайдими фарқи йўқ. Бу “Мунийя” шориҳининг қавли. Мазҳабнинг зоҳир қавли: бу нарсаларнинг барчаси билан модомики маний нозил бўлмаса ғусл вожиб бўлмайди,.

Ҳаким ал-умма Ашраф Али Таҳонавийнинг “Ал-мухтасар фил фиқҳил Ҳанафийа” китобидан Усмонали Оралов таржимаси



[1] Хатна вақтида кесиб ташланадиган тери.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид