Намозда нeга хушуъимиз йўқ

Намозда нeга хушуъимиз йўқ

imon.uz 09-06-2020 1224

Расулуллоҳ с.а.в. айтадилар:
«Мусулмон кишининг назари бирон хушсурат одамга тушса-ю, Аллоҳ учун нигоҳини пастга қаратса, Аллоҳ таоло унга ибодатнинг лаззатини насиб қилади».
Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий айтади:
«Шогирдларим авваллари зикрдан маза қилганларини, аста-секин бу мазанинг йўқолиб қолганини айтишди. Бунинг сабаби эса уларнинг бадназарлик билан бегона аёлларга кўзи тушиб қолганидир.
Бадназарликнинг яна бир офатларидан бири ризқнинг кесилишидир. Муттасил шу дардга йўлиққан одамнинг хонадонида барака қолмайди.
Шайтон жаннатдан қувилиб, Аллоҳдан одам фарзандларини гумроҳ қилишлик учун рухсат оларкан, ўнгидан, чапидан, орқасидан, олдидан келаман деб ваъда қилган-у, лекин пастки тарафдан келаман деб ваъда қилмаган. Шунинг учун Аллоҳ таоло «номаҳрамдан юзингизни пастга қаратинг» дейди».


Миролим Мансур тайёрлади

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид