НАМОЗДА ҚИБЛАНИ БИЛМАГАН КИМСАНИ  ҚАСД ҚИЛГАН ТАРАФИ ҚИБЛАДИР

НАМОЗДА ҚИБЛАНИ БИЛМАГАН КИМСАНИ ҚАСД ҚИЛГАН ТАРАФИ ҚИБЛАДИР

imon.uz 25-05-2020 827

 

عَنْ عٰامِرِ ابْنِ رَبِيعَةَ قٰالَ: كٌنّٰا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللّٰهٌ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِيْ سَفَرٍ فِي لَيْلَةٍ مُظْلِمَةٍ  فَلَمْ نَدْرِ اَيْنَ الْقِبْلَةٌ فَصَلّٰي

 كٌلٌّ رَجٌلٍ مِّنّٰا عَلٰي حِيٰالِهٖ فَلَمّٰا أَصْبَحْنٰا ذَكَرْنٰا ذٰلِكَ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللّٰهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَنَزَلَتْ (فَاَيْنَمٰا تُوَلُّوْا فَثَمَّ وَجْهُ اللّٰه) رَوٰاهُ التِّرْمِذِي


Омир ибн Робиъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Набий саллалоҳу алайҳи васаллам билан зулматли кечада сафарда эдик. Қибла қайси тарафда эканлигини била олмадик. Шунда ҳар биримиз қиблани ўзимизча қасд қилиб намоз ўқидик. Тонг оттирганимиздан сўнг буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилдик. Бас қаёққа қарасангиз Аллоҳни юзи бор ояти нозил бўлди. (Термизий ривояти)

ШАРҲ: Булут ва зулматли кунда хамда бошқа сабабларга кўра қиблани аниқлай олмаган киши ўзича ижтиҳод қилиб, намоз ўқиб бўлганидан сўнг қибла бошқа тарафда эканлигини билса, кўпчилик уламоларни фикрича намозни қайтадан ўқимайди.

 

Зомин тумани "Маърифатли" жоме масжиди ноиб имом Саидазимов Абдулҳамид қори

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид