Рўза китоби (давоми)

Рўза китоби (давоми)

imon.uz 10-05-2020 635

Ойни кўриш

1-           Осмон булут ёки тутун ёки чанг бўлган вақтида битта адолатли шахс мен Рамазон ойини кўрдим, деб хабар қилса унинг сўзи қабул қилинади. У шахс эркак бўлсин ёки аёл бўлсин барибирдир. Шарти шуки адолатли шахс бўлиши керак.

2-           Ҳайитнинг ойи борасида осмон булутли ёки чанг ёки тутун бўлса битта кишининг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Иккита адолатли эркак киши ёки битта адолатли эркак ва иккита адолатли аёл бўлиши керак.

3-           Гуноҳга муртакиб, шариъат ҳукмларига беэътибор шахс (масалан намоз ўқимайдиган, рўза тутмайдиган ёки ёлғон гапирадиган) бўлса, унинг диёнатлар борасидаги сўзи қабул қилинмайди. Агарчи улар кўпчиллик бўлсалар ҳам ёки сўзимиз тўғри деб қасам ичсалар ҳам.

4-           Одамлар орасидаги баъзи гапларга қараб рўза тутилмйди, балки рўза ойни кўриш билан тутилади. Агар ой кўринса рўза тутилади, кўринмаса тутилмайди.

5-           Осмонда булут каби нарсалар бўлмаса Рамазон рўзаси учун ҳам, ҳайит учун ҳам ёлғонга келишиб олишини имкони йўқ миқдордаги кўп кишиларнинг ойни кўрганликлари билан ҳукм собит бўлади. Бундай ҳолатда икки ёки тўрт киши кифоя қилмайди.

6-           Агар шаҳарда ой кўрилганлиги ҳақида хабар тарқалсаю, яхшилаб ўрганилганда ким томонидан кўрилганлиги маълум бўлмаса бу гапга эътибор қилинмайди.

7-           Агар фосиқ инсон Рамазон ойини кўрган бўлса, унинг гапи қабул қилинмайди, лекин шу фосиқнинг ўзига рўзани тутиши лозим бўлади. Агар ўттиз кун рўза тутганидан кейин ҳайит учун ой кўрилмаса одамлар билан бирга ўттиз биринчи куни ҳам рўза тутади.

8-           Ким ҳайит учун ойни ёлғиз ўзи кўрсаю унинг гапи қабул қилинмаса, (чунки бир кишининг гувоҳлиги ҳайит учун қабул қилинмайди) у кишига ифтор қилиши жоиз эмас. Балки одамлар билан бирга рўза тутиши лозимдир.

9-           Агар шаҳарларнинг бирида ойни кўришлик собит бўлса, бошқа шаҳар ва мамлакатларга ҳам рўза тутиш лозим бўлади қачонки уларга ойни кўриш хабари шариат эътиборга оладиган йўл билан етиб борган бўлса. Агар машриқда ой кўрилгани собит бўлса, мағриб аҳлига ҳам рўза тутиш лозим бўлади қачонки уларга шу хабар шариат эътиборга оладиган йўл билан етиб борса.

10-      Икки адолатли кишининг гувоҳлиги қабул қилиниб, одамлар ўттиз кун рўза тутганларидан кейин ҳам ифтор ойи кўринмаса ўттиз биринчи куни ифтор қиладилар. Бу кун ҳайит куни бўлади, осмонда булут бўлсин ёки бўлмасин фарқи йўқ.

11-      Агар одамлар ўттизинчи куни ойни кўрсалар, бу ой ўша кунники эмас, балки келгуси куннинг ойи ҳисобланади. Ойни заволдан олдин кўрган бўлсалар ҳам ёки заволдан кейин кўрган бўлсалар ҳам барибирдир.

12-      Ким Рамазон ойини ёки ҳайит ойини кўрсаю гувоҳлиги қабул қилинмаса, у киши шу ой кўрган кунлари рўза тутади.

Рўзанинг қазоси

13-      Ким Рамазон рўзасини тутаолмай қолган бўлса, кечиктирмасдан тезда унинг қазосини тутади. Чунки узрсиз Рамазон рўзасини қазосини кечиктириш гуноҳ бўлади.

14-      Рўзанинг қазосини тутишда бир кунни ёки бир вақтни тайин қилиш шарт эмас. Бирор кунни тайин қилмасдан қазо нияти билан рўза тутса қазоси дуруст бўлади.

15-      Агар икки маротаба Рамазон рўзасини тута олмаган бўлса, қайси йил эканини тайин қилиши керак.

16-      Рамазоннинг қазоси тонг ёришишидан олдин кечаси ният қилиш билан дуруст бўлади. Агар кечаси ният қилмасдан тонг ёришганидан кейин ният қилса бу рўзаси қазо рўзага ўтмайди. Бундай ҳолатда қайта тутиши лозим бўлади.

17-      Каффорат рўзаси учун ҳам кечаси ният қилиш лозим. Агар тонг отгандан кейин ният қилса каффорати дуруст бўлмайди.

18-      Рамазон рўзасини қазосини тутишда кетма-кет тутса ҳам ёки дам олиб, дам олиб тутса ҳам бўлаверади. Бу масалада инсон ихтиёрлидир.

19-      Бир киши Рамазон рўзасини тута олмай қолди ва ҳали қазосини тутмасидан кейинги Рамазон келса қазо рўзани эмас адо рўзани тутади. Қазо рўзасини ҳайитдан кейин тутади. Лекин қазони кейинги Рамазонгача кечиктирганлиги учун гуноҳкор бўлади.

20-       Бир киши рўза тутишни ният қилганидан кейин беҳушт бўлиб қолса ва беҳуштлиги куннинг аксарида давом этса, рўза тутишни ният қилган кунининг рўзасини қазо қилмайди. Қолган кунларини қазосини тутади. Лекин беҳушт бўлган куни рўзани тутмаган ёки ният қилмаган бўлса ўша кунни рўзасини ҳам қазо қилади. Аммо оғзидан дори қуйилган бўлиб, дори ҳалқумидан ўтган бўлса ўша куннинг рўзасини ҳам тутиши лозим бўлади.

21-      Бир кишига кечаси беҳуштлик етса, ўша кечани яъни келгуси кунни рўзасини қазо қилмайди, ундан кейинги кунларнинг қазоларини тутади. Лекин беҳушт бўлган кечасини рўзасини тутишни яъни келгуси кунни рўзасини тутишни ният қилмаган бўлса қазо қилади. Ёки ният қилган бўлсаю дори ичирилиб, дори ҳалқумидан ўтган бўлса қазо қилади.

22-       Агар бир кишига Рамазоннинг ҳаммасида беҳуштлик етса Рамазонни ҳаммасини қазо қилади, қазоси ундан соқит бўлмайди. Агар Рамазонни ҳаммасида жиннилик етса унга қазо тутиши лозим эмас. Агар Рамазонни баъзи кунлари жиннилик етса, ўша кунларини қазосини қазо қилади. Қолган яъни жиннилик етмаган кунларини рўзасини ўз вақтида тутиши лозим бўлади.

 

Ҳаким ал-умма Ашраф Али Таҳонавийнинг

“Ал-мухтасар фил фиқҳил Ҳанафийа” китобидан

Усмонали Оралов таржимаси

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид