130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Рўза китоби(давоми)
imon.uz 15-05-2020 698Саҳарлик
ва ифторлик
1-
Рўза
тутгувчи саҳар вақти бир дона ҳурмо ёки озгина сув ичиб бўлса ҳам саҳарлик
қилиши керак. Чунки саҳарлик қилиш суннатдир.
2-
Ким саҳар вақтида озгина нарса истеъмол қилиб
бўлса ҳам саҳарлик қилса, у кишига саҳарлик баракаси ҳосил бўлади.
3-
Саҳарликни кечиктириш суннат, лекин тонг
ёришиш вақтигача кечиктирилмайди.
4-
Агар бир киши саҳарликни эрта бошласа-ю,
саҳарлик вақтининг охиригача еса ёки ичса у кишига саҳарликни кечиктирганлик
ажри бўлади.
5-
Агар бир киши тонг ёришгунича саҳарлик
қилмаган бўлса, саҳарлик вақти тугаганлиги учун саҳарлик қилмайди, лекин ўша
кунни рўзасини тутади.
6-
Саҳарлик
вақтида тонг отгунича ейиш, ичиш жоиз. Агар тонг ёришишни бошласа ейиш, ичишни
тўхтатади.
7-
Агар ҳали тонг ёришгани йўқ деган гумон билан
бирор нарса еса ёки ичсаю, тонг ёришган бўлса, рўзаси дуруст бўлмайди, бу кунни
рўзасини ҳайитдан кейин қазо қилиб беради, лекин ўша куни қуёш ботгунича емайди
ва ичмайди. Каффорат лозим эмас.
Шунингдек
рўзадор киши қуёш ботди деган гумон билан ифторлик қилсаю қуёш ботмаган бўлса,
рўзаси бузилади. Ҳайитдан кейин бу кунни рўзасини қазо қилиб тутади. Каффорат
лозим эмас.
8-
Тонг
ёришган, ёришмаганлигида шак қилган ҳолда еб-ичиш макруҳ бўлиб, еб-ичадиган
бўлса гуноҳкор бўлади. Шу ҳолатда тонг ёришганидан кейин еб-ичганлиги малум
бўлиб қолса ўша куннинг рўзасини қазосини тутиш лозим бўлади. Агар тонг
ёришганлиги ҳам ёришмаганлиги ҳам малум бўлмаса ўша куннинг рўзасини қазо
қилиши лозим эмас, лекин қазо қилиши эҳтиётлироқ.
9-
Қуёш ботганлиги аниқ бўлганидан кейин ифтор
қилишни шошилтириш мустаҳаб, кечиктириш макруҳдир.
10-
Агар осмон булутли бўлса қуёш ботганлигига
аниқ ишонгунича ифторлик қилмайди. Бунақа ҳолатда хатога йўл қўйиб қўймаслик
учун соатларнинг ўзигагина ёки муаззиннинг азонининг ўзигагина суянмайди, балки
қуёш ботганлигига аниқ ишонч ҳосил қилиб кейин ифторлик қилади. Чунки булар ҳам
хато қилиши мумкин.
11-
Ифторликни ҳурмолар билан бошлаш афзалроқ.
Агар ҳурмо бўлмаса бирор ширинлик билан ифторликни бошлайди. Агар ширинлик ҳам
бўлмаса сув ичиш билан бошлайди. Лекин баъзилар гумон қилганидек ифторликни туз
билан очишда фазилат йўқ.
Назр рўза
12-
Ким рўза тутишни назр қилса, назрига вафо
қилиб рўза тутиши лозим. Агар назрига вафо қилиб рўза тутмаса гуноҳкор бўлади.
13-
Назр икки хил бўлади. Муаййан назр ва муаййан
бўлмаган назр. Муаййан назр вақтини аниқ қилиб “Аллоҳ учун бу ҳафтани жума куни
ёки эртага зиммамга рўза тутиш лозим”, дейди. Муаййан назрнинг рўзаси кечаси
ният қилиш билан дуруст бўлади. Агар кечаси ният қилмаган бўлса кундузининг ярмидан
олдин ният қилса ҳам жоиз.
14-
Агар жума куни рўза тутишни назр қилган бўлса
ва жума куни назрини ният қилмасдан мутлоқ рўза тутишни ният қилган бўлса
рўзаси назрга ўтади, назрига қилган аҳдидан чиққан бўлади. Бу мутлоқ рўзани
ният қилганда, лекин қасддан ёки унутиб қазо рўзани ният қилса қазодан ўтади,
назрдан эмас.
Муаййан
бўлмаган назр “Аллоҳ учун зиммамга бир кун рўза тутиш лозим” ёки “Отам соғайса
Аллоҳ учун зиммамга беш кун рўза тутиш лозим” дейишдир. Муаййан бўлмаган назр
рўзаси фақат кечаси ният қилиш билан дуруст бўлади.
15-
Нафл рўза “Нафл рўза тутишни ният қилдим” деб
ният қилиш билан ва мутлоқ рўзани ният қилиш билан, масалан, “Рўза тутишни ният
қилдим”, дейиш билан дуруст бўлади.
16-
Нафл рўзани Рамазон ойидан ва рўза тутиш
макруҳ бўлган икки ҳайит, ташриқ кунларидан бошқа ҳохлаган вақти тутса
бўлаверади. Ташриқ кунлари қурбон ҳайитидан кейинги уч кундир.
17-
Ким қурбон ҳайити куни рўза тутишни назр қилса
у киши рўзасини қурбон ҳайити куни тутиши лозим эмас, балки у куни ҳамда ташриқ
кунлари еб-ичаверади, кейин рўза тутиш макруҳ бўлмаган бирор куни қазосини
тутади.
18-
Агар бир киши нафл рўза тутсаю рўзасини очиб
қўйса, у кишига шу рўзасини қазо қилиш лозим бўлади.
19-
Агар бир киши кечаси нафл рўза тутишни ният
қилсаю тонг отишидан олдин ниятидан қайтса у кишига қазо лозим эмас.
20-
Аёл киши нафл рўзани эрининг изни билан
тутади. Агар эрининг изнисиз тутса эри очишга буюрса рўзасини очиши жоиз,
сўнгра эрининг изни билан қазосини тутади.
21-
Нафл рўзани узр сабабли очиш жоиз. Масалан
меҳмондорчиликка борса ва рўзасини очмаса мезбон озорланишидан хавф қилса очса
бўлади. Ёки меҳмон уйига келса ва рўзасини очмаса меҳмон озорланишидан хавф
қилса очса жоиз.
22-
Ким ҳайит куни рўза тутса рўзасини очиши
лозим, у кишига бу рўзасини қазосини тутиши лозим эмас.
23-
Муҳаррамнинг
ўнинчи куни яъни ашуро куни рўза тутиш мустаҳаб. Абу Қатода Ансорий розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ашуро кунининг
рўзаси ҳақида сўралганларида: “Ўтган йилги гуноҳларга каффорат бўлади”, деб
жавоб берганлар”. Ашуро куни билан бирга олдинги ёки кейинги кунни ҳам қўшиб
рўза тутиш лозим яъни тўққизинчи муҳаррам куни ёки ўнинчи муҳаррам кунини қўшиб
тутиш. Чунки ёлғиз ашуро куни рўза тутиш макруҳдир.
24-
Арафа
яъни зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни рўза тутиш мустаҳаб. Абу Қатода Ансорий
розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Росулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа кунининг рўзаси
ундан олдинги сананинг ва ундан кейинги сананинг каффорати бўлур”, дедилар”.
Зулҳижжа
ойининг биринчи кунидан то тўққизинчи кунигача тўққиз кун рўза тутиш
афзалроқдир.
25-
Шаъбон ойининг ўн бешинчи куни ва Рамазон
ойидан кейин шаввол ойида олти кун рўза тутиш мустаҳаб.
26-
Ҳар бир ойнинг ўн учинчи, ўн тўртинчи, ўн
бешинчи кунлари рўза тутиш мустаҳаб. Ким ҳар ойда уч кундан рўза тутса гўёки
бир йил рўза тутгандек бўлади. Ва яна душанба ва пайшанба кунлари ҳам рўза
тутиш мустаҳабдир.
Ҳаким ал-умма Ашраф
Али Таҳонавийнинг
“Ал-мухтасар фил
фиқҳил Ҳанафийа” китобидан
Усмонали Оралов таржимаси