130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Саховат ҳақида
imon.uz 22-05-2020 1840Саховат нима?
Кишидан
ҳеч нарсани (ёрдамини, меҳнатини) аямайдиган, кишига ғамхўрлик қиладиган,
меҳрибон одам – сахий дейилади. Саховат
қўлини чўзмоқ – олийҳиммат
билан ёрдам қўлини
чўзмоқдир.
Инсон табиати қизғончиликка мойил яратилган. Ҳаётда ҳам бирон
нарсангизни одамларга берсангиз ўзингизда камайиб қолади. Зоҳиран шундай.
Аммо, Аллоҳ таоло: “Сен эҳсон қилсанг ўзингга қиласан, сен берган нарсангни
камида ўнтага кўпайтириб бераман”, деб ваъда қилмоқда. Шайтон эса: “Камбағал
бўлиб қоласан берма”, деб васваса қилади. Шайтон: “Бой бўламан десанг қимор
ўйна,ўғирлик қил, фоизга пул бер, тарозида алда”, - деб жиноий
ишларга ундайди. Бу ишлар охири фақирлик, шармандачилик, қалб қорайиши,
юзсизлик, оқибатсизлик билан тугайди. Охиратда дўзах азоби берилади. Демак, инсон
саховатли бўла олиши учун шайтон васвасаларига учмай имон неъмати билан
шарафланиши, берган пулим, ёрдамим, ҳеч қачон зое кетмайди, менга камида ўн
баробар бўлиб қайтади, деб ният қила олиши керак. “Яхшилик қил дарёга ташла,
балиқ билар, балиқ билмаса Холиқ билар”, дейилган. “Яхшилик
қил дарёга ташла (оқиб кетганига, йўқолганига парво қилма)
ажрини чўл – биёбондан сўра” яъни, дарё ҳам, чўл ҳам Аллоҳнинг мулки, сен қилган
яхшиликни Аллоҳ ўн баробар сенга қайтаради – деб ишониш керак. Демак,
бу сўзларга амал қилмоқ
учун кишида имон-ишонч керак. Бағрикенглик ва сахийлик имонли қалб соҳибидан
ҳосил бўлади.
Жаннатга сахий аввал киради
Ривоят:
Жаннат эшигига 4 бахтли одам етиб келишди. Илмга амал қилган олим. Ватанини,
номисини, молини ҳимоя қилиб ўлган шаҳид. Ҳажи қабул бўлган
Ҳожи киши. Умрида Аллоҳ учун саховат қўлини чўзиб яшаган сахий одам.
Фаришта сўрар экан:
-
Кимсизлар.
-
Мен
Ҳажи қабул бўлган ҳожиман.
-
Сизни
ким бу йўлга бошқарди?
-
Олим
устозим, дер экан.
-
Тўхтаб
туринг, устоздан олдин ўтмассиз.
-
Сизчи?
-
Мен
шаҳидман.
-
Сизга
ким шаҳидлик йўлини ким ўргатди?
-
Устозим – илм аҳли.
-
Тўхтаб
туринг, сиз кимсиз?
-
Мен
илмга амал қилган олимман.
-
Сизчи?
-
Мен
бир умр Аллоҳ берган мол – мулкни муҳтожларга, илм йўлида юрган талабаларга
бериб ҳожатларини чиқариб яшаган саховатли кишиман.
Фаришта айтар экан: “Сахий кишидан сиз уч
киши баҳраманд бўлган экансизлар. Молини Аллоҳ йўлида
улашган, тарқатган сахийнинг даражаси, аввал жаннатга киришга сабаб бўлади”.
Ҳа сахий одамнинг юзи ёруғ, ҳурмати икки дунёда
баланд, йўли очиқ, қалби қувончли, уйқуси оромли, туни талофотсиз бўлади.
Маънавий
саховат ҳақида
Муҳтожларни яхши кўрмоқ, уларга раҳм – шафқат билан
қарамоқ, ҳожатини пул, мол ёрдам билан чиқармоқ олий ҳиммат қалб эгасига
хосдир.
Олий ҳимматлик аввало яхши сўздан, меҳрли мулоқотдан
бошланади. Муҳаммад саллоллоҳу
алайҳи васаллам:
“Биродарингга берадиган энг яхши ҳадянг – ҳикматли сўзингдир”, деганлар. Яъни,
маънавий саховат - энг яхши саховат демакдир. Очиқ чеҳралик билан:
“Ассалому алайкум” дейиш ҳам “Ва алайкум ассалом” деб чиройли алик олиш ҳам
кишини маънавий бой киши эканлигига далолатдир.
Адашганларга йўл кўрсатмоқ, очиқ чеҳралик, муҳаббатли
қалб билан юзланмоқ, йўлдаги кишиларга озор берувчи нарсаларни олиб ташламоқ
маънавий саховатдир.
Яхшилик қилганини миннат қилмаслик, хатто ўз қалбида
ўзига нисбатан бино қўймаслик маънавий саховатдир.
Яхшилик қилган одам яхшиликни савоб
умидида қилиши, савоби йўқолмасин деб, ўзини яхшилигини
ҳимоя қилмоғи лозим. Қилган
яхшилигини эсидан чиқариб
юборсин. Яхшилик қилган кишиси ундан ҳеч қачон ҳижолат чекиб қолмаслигини
таъминлаши лозим. Демак, миннат ва яхшиликни суистемол қилиш сахий кишининг иши
эмас.
Ҳайр
эҳсонни жойига қилинг
Ҳар бир амалда
ўз қоидаларига ва шартларига риоя қилмаса савоби куйиб кетади. Шариат тиллодан тоғни эҳсон қилсангиз ҳам, жойига, ҳақдор кишига, миқдорини билиб эҳсон қилишга
буюради. Демак, яхшилик қилиш илмини аввало ўрганиб чиқмоқ лозим. Кимга, қанақа, қай
вақтда, нима учун? деган саволларга жавоб топиш керак. Чунки мол дунё топиш,
яшаш қоидалари каби қатъий қоидаларга бўйсунади.
Исроф қилмоқ, ноўрин жойларга сарфламоқ, шошма –
шошарлик катта хато ҳисобланади. Бу каби ишларга заррача савоб берилмайди,
балки гуноҳкор бўлиб қолиш ҳам мумкин.
Қиёматда ҳар бир одам “Бу мол – мулкни қандай топдинг
ва қаерга сарфладинг”, деган савол жавобдан ўтмагунча жаннатга кирмайди.
Инсоннинг жони, моли, обрўси, ақли, насли, дини
дахлсиз деб эълон қилган ислом дини ҳеч бир одамга зулм ва ноўрин буйруқларни
юкламайди. Исломда зарар бериш ҳам, зарар қабул қилиш ҳам йўқ. Балки қилинган
ҳар бир эҳсон учун камида ўн баробар кўпайиб эгасига
қайтиши
бор. Бунга Аллоҳнинг ўзи ваъда бермоқда.
Жиззах
вилоят бош имом-хатиби ўринбосари
Абдумутал
домла ОТАБОЕВ