Таҳорат китоби (1-қисм)

Таҳорат китоби (1-қисм)

imon.uz 29-07-2021 1591

Таҳорат қилиш тартиби

Таҳорат олгувчи таҳорат олишдан олдин баланд жойга қиблага юзланиб ўтиради.
Таҳоратни бошлашдан олдин басмалани айтади.
Қўлларини билакларигача уч марта ювади.
Оғзини уч марта чайқайди.
Мисвак ишлатиб тишларини тозалайди. Мисвак топа олмаса бармоқлари билан тишларини тозалайди.
 Оғзини чайқашда рўзадор бўлмаса яхшилаб оғзида сувни айлантириб, ғарғара қилиб ювади.
Бурнига сув тортиб тозалайди. Агар рўзадор бўлса бурнига сув тортишда эҳтиёт бўлади.
Юзини уч марта ювади. Юзнинг чегараси соч чиқадиган жойдан иякнинг тагигача ва ўнг қулоқ юмшоғидан чап қулоқнинг юмшоғигача. 
Ўнг қўлини тирсаклари билан уч марта ювади.
Чап қўлини тирсаклари билан ювади.
Қўлларни ювишда қўлларининг бармоқларини бир бирини орасига киритиб ҳилол қилади.
Қўлларида узук бўлса, узукни қимирлатиб сувни уни тагига етказади.
Бошини ҳамма жойига бир марта масҳ тортади.
Қулоқларига ҳам бошига олган сув билан масҳ тортади. Ишора бармоғи билан қулоқларининг ичига, бош бармоғи билан қулоқларининг ташқарисига масҳ тортади.
Бармоқларининг орқаси билан бўйнига масҳ тортади. Ҳалқумига масҳ тортмайди. Чунки ҳалқумга масҳ тортиш бидъатдир.
Ўнг оёғини тўпиқлари билан уч марта ювади. 
Чап оёғини тўпиқлари билан уч марта ювади.
Оёғининг бармоқлари орасини чап оёғини кичкина бармоғи билан хилол қилади. Хилол қилишни ўнг оёғининг киччик бармоғидан бошлаб чап оёғининг киччик бармоғида тугатади.
Таҳоратнинг фарзлари
Юзнинг ҳамма жойини бир марта ювиш
Икки қўлларни тирсаклари билан қўшиб бир марта ювиш
Бошни тўртдан бир қисмига бир марта масҳ тортиш
Икки оёқларни тўпиқлари билан қўшиб бир марта ювиш
Қуйидагилар таҳоратнинг фарзлари бўлиб, таҳорат олгувчи улардан бирини бажармаса ёки мукаммал қилмаса таҳорати дуруст бўлмайди.
Таҳоратнинг суннатлари
Суннатни бажарган киши савоб олади, агар бажармаса савобга эга бўлмайди, лекин таҳорати дуруст бўлади. Суннатни қилмасликка одатланган киши гуноҳкор бўлади.
Қўлларни билакларгача ювиш
Таҳоратни бошлашда басмалани айтиш
Сувни оғизда айлантириб ювиш
Бурунга сув тортиб ювиш
Ҳар бир аъзони уч мартадан ювиш
Мисвак ишлатиш
Бошнинг ҳамма жойига ва қулоқларга масҳ тортиш
Қўл ва оёқ бармоқлари орасини хилол қилиш

Ҳаким ал-умма Ашраф Али Таҳонавийнинг
“Ал-мухтасар фил фиқҳил Ҳанафийа” китобидан
Усмонали Оралов таржимаси

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид